• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Испаниянинг айни пайтдаги энг яхши жамоаси. «Атлетико»нинг муваффақият сирлари

    Европа футбол жамоатчилигининг бор эътибори «Ливерпуль»нинг АПЛда 2017 йилнинг апрелидан бери илк марта ўз майдонида мағлуб бўлганига (Англия чемпионати 18-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйин 0:1) қаратилганида, Испания Ла Лигасида Диего Симеоне бошчилигида мадридликлар матонат ва характер кўрсатиб, «Эйбар»дан устун келди. Шу тариқа «Атлетико» чемпионатдаги етакчилигини янада мустаҳкамлаб олди.

    Хўш, «Атлетико»нинг 20/21 йилдаги ўзига хос хусусияти нимада?

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Биринчидан, албатта, бу Луис Суаресни сотиб олиш билан боғлиқдир. Симеонега ўз футбол фалсафаси бўйича айнан Суарес каби, деярли барча вазиятларда рақибни аямайдиган ва уларнинг ҳаммасидан фойдалана оладиган ҳужумчи етишмаётганди.

    Унгача «матрасчилар» сафида марказий ҳужумчи позициясида ўйнаган Диего Коста ва Альваро Мората уругвайликдан даража жиҳатидан анча пастда эди. Натижада, Луис ҳар иккаласини жимгина таркибдан чиқариб юборди (бири «Юве»га ижарага берилди, иккинчиси билан шартнома бекор қилинди) ва ушбу мавсумда «Атлетико»нинг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг ҳисобида (Ла Лигада) 15 та ўйин 12 та гол бор.

    Айнан Суарес юқорида қайд этилган «Эйбар»га қарши қийин кечган ўйинда ғалаба дублининг муаллифига айланди. Тўғри, у ҳали Чемпионлар Лигасида гол ура олгани йўқ, аммо бу фақат вақт масаласидир.

    Foto: Twitter

    Foto: Twitter

    Жамоа муваффақиятларидаги кейинги муҳим омил Маркос Льорентенинг майдондаги позицияси ўзгариши бўлди. Диего Симеоне ушбу мавсумда уни ҳужум чизиғига яқинлаштирди. Собиқ таянч ярим ҳимоячиси ҳозир форвард ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи ролини бажармоқда, фақатгина вақти-вақти билан майдон марказидаги ёки ўнг қанотдаги муаммоли жойларда ёрдамлашмоқда, холос. Ушбу ўзгаришлар эса футболчининг фойдали иш коэффициенти, самарадорлигининг кескин ўсиши ва, албатта, трансфер нархида ўз аксини топмай қолмади.

    Эндиликда 25 ёшли испаниялик Суаресни тўп билан таъминлашдан ташқари тез-тез ўзи ҳам гол уришни канда қилмаяпти. Таққослаш учун Льоренте 2019/20 йилги мавсумда 36 ўйин ўтказиб, 5 та гол ва 5 ассистни амалга оширганди. 20/21 йилда эса у 23 ўйинда 7 та гол ва 5 голли узатмани амалга оширишга улгурди.

    Foto: Getty Images

    Foto: Getty Images

    Шунингдек, Киран Триппьер ҳам Испанияга тўлалигича мослашиб олди. Премьер Лигадан келган футболчи агар ўтган мавсумни мослашишга сарфланган бўлса, 20/21 йилги мавсумда у сезиларли даражада яхши ҳаракат қилмоқда. Жамоани Габи тарк этганидан сўнг эса англиялик футболчида стандартларни бажариш борасида ўнг оёқли рақобатчи қолмади ҳисоб, шу сабабли Киран голли узатмалар сони бўйича ўтган йилги чемпионатдаги кўрсаткичини янгилашга ҳам улгурди:

    19/20 йилги мавсум – 25 та ўйин, 4 та голли узатма,

    20/21 йилги мавсум – 14 ўйин, 5 та ассист.

    Симеоненинг стандартларга бўлган алоҳида ёндашуви ва иккинчи қаватда ўйнай оладиган юқори тоифадаги футболчилар борлигини ҳисобга олиб, кўрсаткич аниқ ўсишда давом этади. Триппьер мавсумнинг биринчи ярмида энг юқори ўртача кўрсаткичга эга бўлганди. Ҳатто у бу борада юқорида айтиб ўтилган ҳужумчиларни ҳам ортда қолдирди. Аммо яқинда инглиз футболчиси спорт ўйинларига пул тикишда айбланди. Шу тариқа унинг барча ҳаракатлари бекор кетди ва бу ўз навбатида «Атлетико»нинг муваффақиятларига ҳам хавф солди.

    Англия футбол ассоциацияси футболчини 10 ҳафтага дисквалификация қилди ва бу чеклов 2020 йилнинг 23- декабридан барча мусобақаларда кучга кирди. Шу сабабли Триппьер аллақачон 4 та лига ўйинини ҳам ўтказиб юборди. Аммо шу йил бошида ФИФА «Атлетико»нинг апелляциясидан сўнг футболчининг 10 ҳафталик дисквалификациясини расман тўхтатиб қўйди. Ҳозирда жазонинг унчалик оғир бўлмаслигига умид қилинмоқда.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Жоа Феликс. Ўтган мавсумда ўзига сарфланган маблағлар учун масъулият юкини ҳис қилган ҳолда кутилган ўйинни намойиш эта олмаган португалиялик аста-секин нималарга қодир эканини исботлашни бошлади ва баъзида ўйин тақдирини ҳал қилишда асосий ролларни бажармоқда. Нима бўлганда ҳам 21 ёшли иқтидор эгаси Симеоне жамоаси натижасига тобора кўпроқ таъсир ўтказмоқда.

    19/20 йилги мавсум – 36 ўйин, 9 та гол, 3 та ассист

    20/21 йилги мавсум – 23 ўйин, 8 гол та 4 голли пас.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Атлетико» муваффақиятидаги яна бир муҳим омил, бу Янник Феррейра Каррасконинг қайтиши бўлди. Бельгиялик Хитойга пул ишлаш учун кетгач ҳам яна Европага қайтиб, у ерда юқори даражада ўйнаш мумкинлигига яққол мисолдир. Бир йил давомида «Атлетико»да ижарада ўйнаган бельгиялик барқарор ўйин кўрсатди ва ҳали ҳам Европанинг энг яхши футболчилари билан рақобатлаша олишини исботлади. Шу тариқа Янник «матрасчилар» раҳбариятини 2020 йилнинг ёзида тўлақонли шартнома имзолашга ишонтира олди. Ҳозир Карраско ўзига билдирилган ишончни тўлалигича оқламоқда ва чемпионат ўйинларида уч бор энг яхши ўйинчи деб топилди.

    19/20 йилги мавсум – 16 ўйин, 1 та гол, 4 та ассист

    20/21 йилги мавсум – 18 ўйин, 3 та гол, 5 та ассист

    Ва, албатта, асосий омил бу жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабонидир. «Атлетико» «қуруқ» ўйинлар сони бўйича етакчилик қилмоқда, Симеоне шогирдлари Испания чемпионатнинг 17 учрашувида атиги 7 та гол ўтказиб юборган, бу кучли бешлик чемпионатлари орасидаги энг яхши натижадир. Аслини олганда, «матрасчилар» ҳимояси доимо ишончли ўйинлари билан машҳур бўлиб келган, аммо жорий мавсумда улар ҳар қачонгидан ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Марио Эрмосонинг ўйиндан ўйинга ўсиб бораётгани, Стефан Савич, Фелипе ва Хосе Мария Хименеснинг ишончли ва барқарор ўйинлари аксарият ҳужумларни зарарсизлантириш кафолатини бермоқда. Дарвозада Ян Облак каби ўсишдан ва маҳоратини оширишдан тўхтамайдиган посбон бўлиши эса жамоанинг Европада энг кам гол ўтказиб юборишини таъминлайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Атлетико»нинг ҳимояси:

    19/20 йилги мавсум – 38 ўйин, 17 та «қуруқ» ўйин

    20/21 йилги мавсум – 17 ўйин, 11 та «қуруқ»

    Ушбу «Атлетико»да барча нарса мужассам. Меҳнатсеварлик, характер, иштиёқ, маҳорат ва замонавий футболда камдан кам учрайдиган футболга бўлган муҳаббат. Клубдаги бу мукаммал мувозанат қанча давом этишини ҳеч ким билмайди, шунинг учун вақтингизни беҳуда сарфламанг ва «Атлетико»нинг ўйинларини томоша қилиб қолинг.

    31.01.2021, 16:00   Изоҳ (0)   22096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Месси, Салоҳ ва Роналду. 2021 йилда амалга ошиши мумкин бўлган энг шов-шувли трансферлар

    31.01.2021, 15:00

    «Реал»да қўним топмаган ва яна бир бор ижарага берилган Мартин Эдегор ҳақида

    31.01.2021, 14:00

    «Манчестер Сити» Англия футболида тарихий рекорд қайд этди

    31.01.2021, 13:00

    Флойд Мейвезернинг блогер Логан Полга қарши жанги коронавирус сабаб бекор қилинди

    31.01.2021, 12:15

    «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида клуб рекордини қайд этди

    31.01.2021, 11:20

    «Манчестер Сити» 141 йиллик тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

    31.01.2021, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.