• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Месси, Салоҳ ва Роналду. 2021 йилда амалга ошиши мумкин бўлган энг шов-шувли трансферлар

    Коронавирус пандемияси туфайли ортда қолган икки трансфер ойнасида (2020 йилнинг ёзидаги ва 2021 йилнинг январь ойидаги) деярли шов-шувли трансферлар амалга оширилмади. Уларда асосан кутилган ва интригасиз харидлар кузатилди. Бироқ келаётган ёзги трансферлар вақтида анчайин шовқинли битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Улардан энг асосийлари ҳақида қуйида фикр юритилади.

    Криштиану Роналду («Ювентус»)

    Асосий даъвогарлар: ПСЖ, «Реал», «Манчестер Юнайтед

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сўнгги икки мавсумда португалиялик «кекса синьора»нинг энг сермаҳсул футболчисига айланди ва 2020/21 йилги мавсумда ҳам нафақат жамоаси, балки мусобақа тўпурарлар пойгасида юқори ўринларда бормоқда. Аммо Криштианунинг «Ювентус»ни тарк этиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар тобора кўпаймоқда. Туринликлар раҳбарияти ўтган йилнинг ёзида футболчини сотиш вариантларини кўриб чиқди ва ҳатто агенти орқали уни турли клубларга таклиф ҳам қилди, бироқ жиддийроқ ҳеч нарса кўринмади.

    Мавзуга доир: «Ювентус» Роналдуни сотмоқчи. Криштианунинг навбатдаги манзили қаер бўлади?

    «Ювентус»нинг Роналдуни сотиш истагини тушунса бўлади: шартномаси 2022 йилнинг ёзигача тузилган португалиялик клубда энг юқори маош олади (йилига 31 миллион евро), шунинг учун 117 миллион еврога харид қилинган ўйинчини сотиш учун бу сўнгги имконият бўлади. Акс ҳолда эса Роналду Турин клубини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Маълумотларга кўра, айни пайтда «Ювентус» ва «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду ва Пол Погбани ўзаро алмаштириш вариантини кўриб чиқаётган экан.

    Лионель Месси («Барселона»)

    Асосий даъвогарлар: «Интер», ПСЖ, «Манчестер Сити», «Интер Майами»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўтган ёзда Лионель Месси ва «Барселона» ўртасидаги узоқ йиллик ҳамкорлик тарихи якун топишига бир бахя қолганди. Мавсум охирида аргентиналик жамоа билан машғулот олиб боришдан очиқчасига бош тортди ва шартномадаги бандни фаоллаштирмоқчи эди, унга кўра Месси трансфер ойнаси вақтида «Барселона»ни бепул тарк этиши мумкин эди. Аммо банднинг амал қилиш муддати чекланганлиги сабабли Месси мақсадига ета олмади. Бундан ташқари, клуб раҳбарияти ҳам аргентиналикни жамоада олиб қолиш учун бор имкониятини ишга солди.

    Мессининг «Барселона» билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва ҳозирча уни узайтириш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Шу сабабли футболчи ҳозирданоқ бошқа клублар билан музокара олиб бориш ҳуқуқига эга. Айни пайтда аргентиналик юлдузга «Интер», ПСЖ ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, Дэвид Бекҳэмнинг «Интер Майами»си ҳам нафақат Месси, балки унинг собиқ жамоадоши Луис Суаресга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор. Ушбу ҳолатда Месси ва Суарес жуфтлиги яна бир жамоа шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлади.

    Килиан Мбаппе (ПСЖ)

    Асосий номзодлар: «Реал», «Челси», «Ливерпуль»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2017 йилдан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келаётган Мбаппенинг болаликдаги орзуларидан бири Париж клубида тўп суриш бўлган экан. ПСЖ Килианинг бу орзуси учун 145 миллион евро сарфлаганди, албатта, ўз фойдасини кўзлаган ҳолда. Бироқ Мбаппе 3,5 йил давомида Франция чемпионатидаги доимий устунлик ва Чемпионлар Лигасидаги мунтазам қоқилишлардан чарчагани аниқ. Боз устига футболчининг ўзи ҳам Париж клубини тарк этиш истагини очиқчасига билдирган. Ушбу вазиятни диққат билан кузатиб бораётган «Реал» франциялик юлдузга асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Шунингдек, «Челси» ва «Ливерпуль» клублари ҳам даъвогарлар рўйхатига киритилган. Бироқ бу ерда кўпчилик «Реал»нинг имкониятларини юқори баҳоламоқда. Бунинг устига Мбаппенинг болаликдаги орзуларидан яна бири «қироллик клуби»да ўйнаш бўлган.

    Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)

    Асосий номзод: «Реал»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Юрген Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль»нинг муваффақиятларини Муҳаммад Салоҳсиз, мисрликнинг ўзини эса «Ливерпуль»сиз тасаввур қилиш мушкул. Айнан шу ерда Салоҳ том маънода дунё юлдузига айланди ва «мерсисайдликлар»нинг узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси ва Англия Премьер Лигасидаги ғалабаларига беқиёс ҳисса қўшди. Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда Салоҳ янги саргузаштлар изламоқда ва дўстларига яқин келажакда «Реал»га ўтишни хоҳлашини айтган. Ўз навбатида ушбу келишув «Реал» учун ҳам, «Ливерпуль» учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиши мумкин: «қироллик клуби» муаммоли позицияга ажойиб футболчини қўлга киритса, инглизлар унинг ўрнига келадиган футболчи учун яхшигина маблағни қўлга киритиши мумкин. Мисол тариқасида, юқорида номи қайд этилган Мбаппе учун.

    Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»)

    Асосий даъвогарлар: «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Реал», «Ливерпуль», «Челси»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Катта эҳтимол билан бугунги кунда Европа грандларининг кўзи Эрлинг Ҳоландга қаратилган. Фаолиятида ақл бовар қилмас стартни амалга оширган 20 ёшли футболчи нафақат дебют ўйинларидаги ҳет-триклар ва «Боруссия» асосий таркибидан жой олиши билан, балки бир йил ичида Бундеслига даражасини ортда қолдиргани ҳамда дунёнинг исталган клубида ўйнашга тайёр эканлигини исботлагани билан ёдда қолди. Шунинг учун ҳозирда ҳар қандай клуб норвегияликни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда, фақат Ҳоланднинг қандай қарорга келишини кутиш қолди, холос. Эҳтимолий битимнинг потенциал миқдорини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Катта эҳтимол билан у 2017 йилда «Барселона»дан ПСЖга ўтган Неймарнинг 222 миллион евролик рекордини ортда қолдириши мумкин.

    Бошқа мақолалар:

    • «Манчестер Юнайтед», «Торино» ва «Пахтакор». Футбол тарихидаги энг даҳшатли авиаҳалокатлар ҳақида
    • Утопия ёки ҳалокатли ҳақиқат: Европа Суперлигаси ҳақида нималар маълум?

    31.01.2021, 15:00   Изоҳ (0)   39841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал»да қўним топмаган ва яна бир бор ижарага берилган Мартин Эдегор ҳақида

    31.01.2021, 14:00

    «Манчестер Сити» Англия футболида тарихий рекорд қайд этди

    31.01.2021, 13:00

    Флойд Мейвезернинг блогер Логан Полга қарши жанги коронавирус сабаб бекор қилинди

    31.01.2021, 12:15

    «Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида клуб рекордини қайд этди

    31.01.2021, 11:20

    «Манчестер Сити» 141 йиллик тарихидаги энг яхши натижани қайд этди

    31.01.2021, 10:40

    «Палмейрас» 99-дақиқадаги гол эвазига «Сантос»ни мағлуб этди ва Либертадорес Кубогига эга чиқди

    31.01.2021, 08:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.