«Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп «шпорлар» сафида ижара асосида ҳаракат қилаётган ҳужумчи Гарет Бэйл ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Агар «Тоттенҳэм»да бўлмаса, у яна қаерда ўйнамоқчи? Балки, осон вариантни танлаш яхшидир — Америка ёки Хитой?Бэйл 2020 йилнинг ёзида «Реал»дан ижара асосида «Тоттенҳэм» сафига келиб қўшилди. Уэльслик футболчи лондонликлар сафида жорий мавсум 14 ўйин ўтказиб, 4 та гол уришга эришди.Бэйл ўз ўйини билан Моуриньони ишонтира олмаётгани яққол кўриниб турибди. Ҳурматсизлик қилмоқчи эмасман, аммо шундай тасаввур борки, у ҳатто бутсалари ипини боғлашга ҳам қодир эмасдек. Бэйл жамоадошлари билан солиштирган «Тоттенҳэм»га худди ўзга сайёрадан келиб қолганга ўхшайди.
Уни олиб келиш Моуриньонинг фикрими ёки йўқ, билмайман. Кўринишидан, Бэйл Жозега ёқади деб бўлмайди. Катта эҳтимол билан уни Даниэль Леви («Тоттенҳэм» президенти — изоҳ «Дарё») қайтарган.
Ҳарри Реднапп, «Тоттенҳэм» собиқ бош мураббийи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)