Москванинг «Спартак» клуби ва Россия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Евгений Макеев фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради.
31 ёшли футболчи «Росич» номли ҳаваскор клуб сафидан Бекободнинг «Металлург»ига ўтди. Бу ҳақда москваликлар клуби расмий сайтида маълум қилинди.
Ҳозирча «Металлург» футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилмади. Аввалроқ бекободликлар Макеев жамоа кўригидан ўтаётгани ҳақида маълум қилганди.
Макеев футбол мухлисларига «Спартак» (2007—2017), «Ростов» (2017—2018) ва «Сочи» (2018) жамоаларидаги фаолияти билан таниш. У шунингдек, «Шексна» (2006-2007), «Ротор» (2019) ва «Арарат» (2019-2020) клубларида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Россиянинг учинчи дивизионида иштирок этадиган «Росич» ҳаваскор клуби ҳисобланади.
Шунингдек, Макеев Россия терма жамоаси сафида учта ўйин ўтказган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)