Бундан 10 йиллар олдин канзаслик фуқаро ўша вақтда кроссвордга жуда қизиққан ота-онаси билан ҳазиллашмоқчи бўлиб, уларга 28 минг сўз учун 90 минг квадратдан иборат, ўлчами 213 х 213 сантиметрли улкан кроссвордни совға қилган. Жамланмадан саволлар ёзилган 100 варақли брошюра ҳам ўрин олган, деб ёзади Meduza.
Ушбу совғадан 2020 йилда карантин бошлангунига қадар фойдаланилмаган. Уйда зерикиб ўтирган ота-она апрель ойида улкан кроссвордни эслаб қолган ва ишга киришган.
Барчаси кутилганидан осонроқ бўлиб чиққан. Аниқланишича, «қўрқинчли» кроссворд аслида тўққизта турли қисмларга бўлинган. Бироқ шунга қарамай, бўлаклар эр-хотин ўтириб кроссворд ечадиган столга базўр сиғган. Кроссворддаги барча катакларни тўлдиришга 10 ойга яқин вақт кетган.
2021 йилнинг январида ота-она ўғлига ўз ишини кўрсатган ва энди у ўз навбатида жавобларни текшириб чиқиши лозимлигини айтиб, ҳазиллашган. Ўғил саросимага тушиб қолмаган: тез орада бу билан шуғулланишини таъкидлаб, ўзи дунёдаги энг катта судокуни қидиришга тушган.
Мавзуга доир: Кроссворд ечиш ақли заифликнинг олдини олиши аниқланди
Изоҳ (0)