Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишаркан, Ўзбекистонда гидлар масаласига алоҳида аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлади, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
«Биласизларми, ечимини кутаётган муҳим масалалардан бири шуки, бизда музейшунослик деган ибора илмий нуқтаи назардан йўқ деса ҳам бўлади. Бу борада катта ўзгаришлар қилишимиз зарур.
Бундан ташқари, ҳозир Ўзбекистонда бугунги замон талабига жавоб берадиган гидлар йўқ, умуман йўқ. Бу ҳам энг катта камчиликларимиздан бири. Гид шундай бўлиши керакки, билими кучли, илмли ва энг камида иккита тилни билиши лозим, учта тилни билса, нур устига нур бўлади. Гидлар ўртасида кўрик-танлов ўтказиш керак. Уларга нисбатан эътиборни янада кучайтирамиз», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)