• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўланиши ҳақида Президент фармони имзоланганди. Ҳукумат қарорида бу тартиб акс этмади

    Шавкат Мирзиёев 2020 йил 30 октябрда «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаган, унда аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси яратилиши белгиланган эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унга кўра, «бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқаросининг электрон ҳамёнига 3 минг сўм, бир ойда бир марта туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўм, ҳудудлар бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши қайд этилган ва бу жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотганди.

    Шунингдек, фармонда мазкур ишларни молиялаштириш аҳоли саломатлиги учун зарарли бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилардан махсус йиғим жорий этиш ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

    28 январь куни ҳукуматнинг «‘Соғлом турмуш тарзи’ платформасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»га қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. «Халқ сўзи online» унда Президент фармонида келтирилган фуқаролар электрон ҳамёнига пул тўлаш ҳақидаги тартиблар акс этмаганига эътибор қаратди.

    Хусусан, қарор лойиҳасида «Соғлом турмуш тарзи» платформасида рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спорт натижаларига қараб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларини ҳар чорак якуни бўйича баҳолаш рейтинг тартиби ишлаб чиқилган.

    Унда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформасида рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спорт натижаларига қараб, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳар чорак якуни бўйича рейтинги тузилади ва улар фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан баҳо берилиши қайд этилган.

    Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Соғлом турмуш тарзи» платформаси амалиётга жорий этилгандан сўнг ундан рўйхатдан ўтган ва ундан фойдаланган жисмоний шахслар сонига ҳамда уларнинг спортни ривожлантириш натижалари юзасидан ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилган ҳисоботлар асосида ҳар чорак якуни бўйича вазирлик ва идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш амалиётини жорий этган ҳолда уларнинг очиқ рейтингини шакллантиради.

    Ташкилотлар раҳбарларининг спорт натижалари рейтинги ҳар чорак якуни бўйича тўплаган умумий балларини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.

    Спорт натижалари бўйича ғолиб ташкилотларни аниқлаш қуйидагича амалга оширилади:

    а) «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 25 баллгача;

    бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 20 баллгача;

    ушбу спорт натижаларини энг кўп мунтазам равишда (ҳар бир ходим 7 кунда камида 2 марта) давом эттираётган ташкилот ходимлари сони учун — 20 баллгача;

    бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда — 10 баллгача баҳоланади.

    б) ташкилотларда раҳбар ва ходимларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун махсус спорт комплекслари (тренажёр, фитнес заллар ва бошқалар) ташкил этилганлиги — 10 баллгача;

    ташкилот ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилганлиги (ҳафтада камида бир марта) — 15 баллгача.

    Ташкилотларнинг спорт натижалари 100 баллик рейтинг тизими асосида қуйидагича баҳоланади:

    • 85,0—100 балл тўпланганда — «намунали»;
    • 71,0—84,9 балл тўплаганда — «яхши»;
    • 50,0—70,9 балл тўплаганда — «қониқарли»;
    • 49,9 балл ва ундан кам балл тўплаганда — «қониқарсиз».
    Ҳар чорак якунида рейтинг баллари натижалари бўйича «намунали» деб топилган ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш мос равишда туман (шаҳар), ҳудудий ва республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.

    Ҳукумат қарори лойиҳасида бир сутка давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга пул тўланиши ва у платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши ҳақида ҳеч бир ўринда айтиб ўтилмаган.

    29.01.2021, 17:12   Изоҳ (0)   30552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент савдо маркази» 242,8 млрд сўмга сотилди

    29.01.2021, 16:46

    Андижонда ЙПХ ходими Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

    29.01.2021, 16:23

    Самарқанд вилоятида март ойи ўрталаригача 15 минг киши COVID-19’га қарши эмланади

    29.01.2021, 15:45

    Экспертлар: «Ўзбекистон 2023 йилга қадар коронавирусга қарши вакцинадан кенг фойдалана олмайди»

    29.01.2021, 15:22

    «Ўзгидромет» 30 январда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.01.2021, 15:10

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан Мўйноқда казино қурилиши тасдиқланмоқда

    29.01.2021, 14:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.