«Ўзгидромет» 30 январь, шанба куни учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1—3 даража илиқ, кундузи 13—15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 4—9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ўтган ҳафта охирида совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклон совуқ периферияси таъсири пасайиб, ҳафта давомида ҳаво илиқлашиши кутилаётгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)