Хитойлик аёл тасодифан Huawei Mate 40 ва iPhone 12 смартфонларини кир бўлган кийимларига қўшиб кир ювадиган машинга солиб юборди, деб хабар беради IXBT.
Аёлнинг сўзларига кўра, у ишдан чарчаб келган, бунинг устига боласи ҳам инжиқлик қила бошлаган, шу сабабли кир ювадиган машинага кийимларни солаётганида эътиборсиз бўлган. Шу пайт оила смартфонлар йўқолганини пайқаб қолган, ваннахонадаги кир ювадиган машинадан эса ноодатий товуш чиқа бошлаган.
Кир ювиш машинасидан чиқариб олинган Huawei Mate 40’га ҳеч қандай шикаст етмаган, iPhone 12’нинг ҳимоя ойнаси эса дарз кетган. Иккала телефон ҳам «гуруч терапия»га йўл олган — улар гуруч идишига бир суткага солиб қўйилган.
Аёлнинг таъкидлашича, ҳаётидаги энг ноодатий кир ювиш жараёнидан кейин ҳам смартфонлар ишлашни давом этмоқда.
Қайд этиш лозимки, Huawei Mate 40 ва iPhone 12 чанг ва намликдан IP68 стандарти бўйича ҳимояланган.
Аввалроқ iPhone 12 Pro мустаҳкамлик тестидан ўта олмагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)