Motorola компанияси Qualcomm’нинг янги процессори — 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 870 ўрнатилган Edge S смартфонини тақдим этди, деб хабар беради Lifehacker. Шунингдек, янги қурилма тезкор UFS 3.1 флеш-хотирага ҳам эга бўлган.
Янги смартфон пикселлар сони 2520 х 1080 бўлган ва янгиланиш частотаси 90 герцга тенг IPS-матрицали 6,7 дюймли дисплейга эга. Шунингдек, HDR10 функцияси ҳам мавжуд. Дисплейда фронтал камера учун бир жуфт тешик мавжуд — асосий 16 мегапиксел ва қўшимча кенг бурчакли 8 мегапиксел. Бармоқ изи сканери қурилманинг ён томонига жойлаштирилган.
Орқа томонидан тўртта камера модули мавжуд: 6К сифатда тасвирга олишга қодир 30 фпс частотали 64 мегапикселга тенг асосий, 16 мегапикселли ултракенг, 2 мегапикселли чуқурликни ўлчовчи ва ToF датчиги.
Қурилма автономлигига тезкор қувватланиш функциясига эга сиғими 5000 мА/соатга тенг аккумулятор жавоб беради. Смартфон чанг ва намликдан IP52 стандарти бўйича ҳимояланган ва наушниклар учун 3,5 миллиметрли разёмга эга. Қурилма қутидан чиқариб олиниши билан Android 11 операцион тизимида ишлай бошлади.
Motorola Edge S савдолари 3 февралдан бошланади. Хитойда ҳозирда қуйидаги нархлар бўйича олдиндан буюртмаларни амалга ошириш мумкин:
- 6 ГБ + 128 ГБ — 1 999 юань (310 доллар);
- 8 ГБ + 128 ГБ — 2 399 юань (370 доллар);
- 8 ГБ + 256 ГБ — 2 799 юань (430 доллар).
Изоҳ (0)