Минск Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати мактаб ўқувчисининг қўлида телефон ёниб кетганига оид ҳолат ҳақида хабар берди. Кўнгилсиз ҳодиса 24 январь куни содир бўлган.
Хабарда телефоннинг аниқ модели кўрсатилган — бу Nokia 3310. Гап қурилманинг 2000 йиллардаги оригинал модели ҳақида эмас, балки 2017 йилда ўхшаш дизайн ва замонавий функциялар билан тақдим этилган янгиланган версияси ҳақида кетмоқда.
Қувватлантиргичга уланган ҳолда турган телефоннинг батареяси ёниб кетган. Айнан нима содир бўлгани номаълум. «Эҳтимол, модель қувватлантиришда нуқсонли ёки сифатсиз қувватлантиргичдан фойдаланилгандир. Ўқувчининг чап сони куйган», — дейилади хабарда.
Nokia вакиллари ҳозирча мазкур вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Аввалроқ Xiaomi Mi Band 5 қувватлантириш вақтида портлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)