Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Атлетико» Ла Лига 20-туридан ўрин олган 24 январь кунги баҳсда «Валенсия»ни мағлубиятга учратди (3:1).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Бу мадридликлар учун бош мураббий Диего Симеоне қўл остидаги 213-ғалаба бўлди. Бу борада аргентиналик мутахассис «Барселона» собиқ устози Эрнесто Вальверде билан тенглашиб олган ҳолда, Ла Лига тарихида энг кўп ғалаба қайд этган мураббийлар топ-5 лигидан ўрин олди.

Ла Лигада Фердинанд Даучик (234 ғалаба, «Барселона», «Атлетико»), Хавьер Ирурета (259, «Депортиво», «Сельта»), Мигел Мунёс (323, «Реал», «Севилья») ва Луис Арагонес (344, «Атлетико», «Барселона») Симеонедан кўпроқ ғалаба қайд этган.

Қайд этиш керак, Симеоне ғалабалар фоиз кўрсаткичи бўйича мазкур мураббийларни сезиларли даража ортда қолдирмоқда. У 62% ўйинда ғалаба қозонган. Мунёс – 53%, Даучик ва Вальверде – 48%, Арагонес – 45%, Ирурета – 42%.

«Атлетико» 47 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди ва энг яқин таъқибчи «Реал»ни 7 очкога ортда қолдирмоқда, бундан ташқари «матрасчилар» битта захира ўйинига эга.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди