ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати 2021 йилда Ўзбекистон Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида амалга оширилиши кўзланган истиқболли режалар билан бўлишди.
Режалардан бирига кўра, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларида орқага қайрилиб олиш жойлари бўйича мақбул таклифлар тайёрланади.
«Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларидаги орқага қайрилиб олиш жойлари ўрганиб чиқилади ва натижасига кўра, лозим деб топилган қайрилиб олиш жойларини ер остидан ёки ер устидан ўтказиш бўйича таклиф тайёрланади ва зарурий чоралар кўрилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ички ишлар ходимисиз расмийлаштириш тартиби белгиланиши кутилаётгани, шунингдек, ЙПХ ходимларининг пиёда хизмат олиб бориш тизими босқичма-босқич тўхтатилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)