• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальнийни заҳарлаган ФХХ ходимлари уч кишининг ўлдирилишига алоқадор. Bellingcat ва The Insider’нинг янги суриштируви эълон қилинди

    Bellingcat ва The Insider нашрлари Der Spiegel билан бирга олиб борилган янги суриштирувни эълон қилди: унда таъкидланишича, уларнинг мухолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги суриштирувининг Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари деб аталаётган уч фигуранти Россия жамоатчилик арбобларининг учта ўлимига алоқадор бўлиши мумкин. Мақолада журналист Тимур Куашев, фаол Руслан Магомедрагимов ва «Янги Россия» ҳаракати етакчиси Никита Исаевнинг ўлими ҳақида гап боради, деб ёзади «РБК».

    Фото: «Gordonua.com»

    Фото: «Gordonua.com»

    Куашевнинг жасади 2014 йил ёзида Налчик атрофидаги ўрмонда, йўл бўйида топилган. Судтибэкспертлар жасадда гематомалар, шилинган жойлар ва шприц изларини аниқлаган. «Аниқ-равшан зўравонлик белгиларига қарамай, 26 ёшли активист ўлимининг расмий сабаби — ўткир коронар етишмовчилик», — дейилади мақолада.

    Журналистлар ёзишича, журналистнинг вафотидан бир неча кун аввал Налчикка Константин Кудрявцев келган. Унинг исм-шарифи The Insider, Bellingcat ва CNN’нинг декабрдаги суриштирувида тилга олинган, у ерда у ФХХ ходими ва Навальнийнинг заҳарланишига алоқадор одамлардан бири деб аталган.

    Куашевнинг ўлими юз берган пайтда Налчик яқинидаги шаҳарларда, журналистларнинг маълумотларига кўра, суриштирувнинг бошқа бир нечта фигурантлари ҳам бўлган.

    Журналистнинг отаси Хамби Куашев The Insider’га маълум қилишича, ўғлининг қон намуналари ФХХ Криминалистика институтига юборилган, у ерда, суриштирувчилар маълумотлари бўйича, гуруҳ аъзоларининг ўзлари ишлайди. Экспертиза заҳар изларини аниқламаган.

    «Бирлик» жамоатчилик ҳудудий ҳаракати фаоли Руслан Магомедрагимовнинг жасади 2015 йилнинг мартида Доғистоннинг Каспийск шаҳрида топилган. Расмий талқинга кўра, у нафас қисилишидан вафот этган, танасидан зўравонлик белгилари топилмаган. Шу билан бирга, унга яқин фаолларнинг таъкидлашича, унинг бўйнида шприц изларига ўхшаган иккита из аниқланган. Журналистлар маълум қилишича, суриштирув фигуранти Магомедрагимовнинг ўлимидан бир неча кун олдин Махачқалъага учиб келган.

    «Тимур Куашев билан боғлиқ ҳолатда заҳарловчиларнинг сафарлари сони ҳар қандай тасодиф имкониятини истисно қилса, Магомедрагимовнинг ҳолатида фақат юқори эҳтимоллик даражаси ҳақида гапириш мумкин… У Махачқалъага бошқа пайтлар ҳам борган, шунинг учун бу ерда тасодиф эҳтимолини тўлиқ истисно қилиб бўлмайди», — деб ёзади Bellingcat ва The Insider. Шунингдек, нашрлар қайд этишича, укол орқали заҳарлаш билан ўлдириш маҳаллий куч вакиллари ва жиноий гуруҳларга хос эмас.

    «Янги Россия» ҳаракати етакчиси Никита Исаев 2019 йил 16 ноябрда Тамбов—Москва поездида вафот этган. Сафардан бироз аввал у «Адолатли Россия» партияси раҳбари Сергей Мироновнинг маслаҳатчиси этиб тайинланган эди. У Исаевга партиядан номзодларни сайловларга тайёрлашни топширган. Исаевнинг севган қизи айтишича, поездда сафар қилиш чоғида у ҳожатга чиққан, қайтиб келгач, ўзини ёмон ҳис қилган. Поезд энг яқин станцияга етиб келганида, шифокорлар унга ёрдам бера олмаган ва фақат унинг ўлимини қайд этган, холос. Ўлимнинг расмий сабаби — юрак хуружи, аммо экспертиза натижалари эълон қилинишигача Исаевнинг жасади куйдирилган, бу ҳақда унинг ўзи васият қилган эди.

    Суриштирув маълумотларига кўра, Исаевни 2018 йил охирида унинг Челябинскка сафари чоғида кузатишни бошлашган. Журналистлар Исаев ва суриштирув фигурантлари сафарларининг саналари ва шаҳарлари еттита ҳолатда мос тушганлигини аниқлади.

    The Insider қайд этишича, Исаев «Кремлга мутлақ содиқ сиёсатчи бўлган» ва унинг яқинларидан ҳеч ким «ҳукуматпараст ватанпарвар» ФХХга нимаси билан ёқмаганини билмайди.

    Мавзуга доир:

    • Навальнийни заҳарлаганларнинг бошқа фаоллар ва сиёсатчилар ўлимига ҳам эҳтимолий алоқадорлигини журналистлар текширмоқда
    • «Мен ўз қотилимга телефон қилдим. У тан олди» — Алексей Навальний ФХХ ходимлари билан ўзининг заҳарланиши бўйича гаплашгани акс этган видеони эълон қилди

    28.01.2021, 10:12   Изоҳ (0)   15202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чет эл фуқароларининг Россияга кириши тақиқланишининг асосий сабаблари маълум қилинди

    28.01.2021, 09:10

    Литвада хатолик туфайли бир аёл бирданига беш дозада коронавирус вакцинаси билан эмланди

    28.01.2021, 08:34

    Коронавирусга қарши вакцинани ўғирлаш бўйича биринчи ҳолат Польшада қайд этилди

    28.01.2021, 08:10

    Болгарияда ресторан ва кафеларда ишловчилар норозилик намойиши ўтказмоқда

    28.01.2021, 07:40

    Вакцинациядан воз кечилса, дунёда коллапс юзага келишидан огоҳлантирилди

    28.01.2021, 07:24

    Финляндия коронавируснинг янги штаммлари туфайли сайёҳларнинг мамлакатга ташрифини чеклаб қўйди

    28.01.2021, 07:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.