Польшада коронавирус вакцинасини ўғирлаш бўйича биринчи ҳолат қайд этилди. Вакциналар 27 январга ўтар кечаси Илово-Осада қишлоғидаги хусусий тиббиёт муассасасидан ўғирлаб кетилган, деб ёзади Polsat News.
«Ўғриликни поликлиника ходими аниқлаган. Шифохонанинг дераза ойналари синдирилган», – дейди полиция.
Таъкидланишича, ўғри 15 кишига етадиган вакцинани ўғирлаган. Шифохонада вакцинадан бошқа ҳеч нарса олиб кетилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойи бошида Польшада коронавирусга чалинганлар сони бир миллиондан ошганди.
Изоҳ (0)