Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь, чоршанба куни ёшлар учун иш ўринлари яратиш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда «Дарё»га ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Йиғилишда илк бор расмий статистикада ҳисобга олинмаган ёшлар орасидаги ишсизлик кўрсаткичлари эълон қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббусларини рўёбга чиқариш, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, «ёшлар дафтари» орқали кўмаклашиш каби давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)