• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёча «спектакль»: Қарши туманида беш аёлга уй қуриш учун 100 млн сўм берилиши телевидениега олинди, «съёмка» ўтгач, пул ҳокимликка топширилди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган беш нафар аёлга тошкентлик тадбиркор томонидан саховат қилиниб, уй-жой қуриш учун 100 миллион сўм пул берилди. Воқеа ҳокимлик ташаббуси билан телевидение журналистлари томонидан тасвирга ҳам олинди. Бироқ эфирга кетмади.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев билан суҳбатлашган аёллар воқеанинг эфирга кетмаслик сабабини очиқлади.

    «2020 йил 18 май куни менга собиқ хотин-қизлар қўмитаси раиси Муқаддас Мирсаидова қўнғироқ қилиб, Қовчин қишлоғига етиб боришимни, бизга икки сотихдан ер берилаётганини айтди. Мен қувонганимдан тез етиб бордим. Борсам, мингга яқин одам йиғилган экан. Ҳамма, ҳатто прокурор ҳам бор экан. Кейин ўша ерда одамларга 500 минг сўмдан пул, икки бошдан қўй ва 10 тадан товуқ ҳам беришди. Кейин бизни — беш нафар аёлни эр-хотин, эр-хотин қилиб ажратишиб, ‘Сизлар уй-жой учун’, дейишди. Ва ‘тошкентлик тадбиркор Адҳам Бердиев 100 миллион сўм пулни сизларга уй-жой учун совға қилди’, дейишди. Ақидахоним деган блогер мени бир қадам олдинга чиқариб, 100 миллион сўм пулни қўлимга тутқазди. Пулни 10 дақиқалар ушлаб турдим. Кейин пул ушлаб турган ҳолатимни телевидениега тасвирга олишди. Ҳар тарафимдан расмларга олишди.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    Сўнгра Ақидахоним пулни қайтариб олиб, ҳокимият вакиллари — Муқаддас опа ва Нодир аканинг қўлига берди. Тўғриси, пулни кўриб қувонганимдан йиғлаб юбордим. Кейин Ақидахонимга ўша Адҳам Бердиев деган тадбиркорга миннатдорлик билдириш учун телефон рақамини сўрадим. Ақидахоним ‘Йўқ, тадбиркор намозхон одам, у берганини айтмаслигимни сўраган, шунинг учун телефон рақамини беролмайман, гаплашсангиз ўзимнинг телефонимдан гаплаштираман’, деди. Шунда мен телефонни қўлимга олаётгандим, хўжайиним мен гаплашай деди. Ва тадбиркор билан телефонда гаплашиб, миннатдорлик билдирди. Тадбиркор ҳам пулни бизга уй учун бериб юборганини айтиб, ‘икки ойда сизларнинг уйларингиз битади’, деди. Шундан сўнг пулни ҳокимият вакиллари машинага солиб, олиб кетишди. Шундан бери на пулни кўрдик ва на уйни», — дейди Венера Шодмонова.

    Венера Шодмонова.

    Венера Шодмонова.
    Фото: «Дарё»

    Пулини ололмай сарсон бўлаётган аёллардан яна бири Зилола Норқулова ҳоким хайрия қилинган пулга уларга уй қуриб беришни ваъда қилганини, уйнинг эшикларини темирдан эмас, тахтадан қуриб беришини алоҳида таъкидлаганини айтди.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Мирсаидова менга телефон қилиб, ‘Зилола Қовчин қишлоғига тез етиб кел, сенга уй берилади’, деди. Мен ҳатто йўл пулим ҳам йўқ, боролмайман дегандим, ‘йўл пулингни ҳам бераман, тез оиланг билан етиб кел’, деди. Бордим. Борсам, кўп одам йиғилган экан. Поликлиниканинг орқа томонидаги намунали уйларни кўрсатиб, ‘Сизларга ҳам мана шунақа уй қуриб берилади, ўтиб кўринглар’, деди. Ўтсак, 30 нафарга яқин уста ишлаётган экан. Буни кўриб, тўғриси, хурсанд бўлиб кетдик. Муқаддас опа менга, ‘мана фарзандинг вафот этганди, Худо сенга уйли бўлишни насиб қилди’, деди. Кейин тадбирда Ақидахоним тадбиркор томонидан 100 миллион сўм пул бизга хайрия қилинганини айтди ва Венера опага пулни берди. Ҳоким опа эса ‘шу пулга сизларга уй қуриб берамиз. Фақат темир эшиклимас, ёғоч эшикли қилиб қурамиз ва икки ойда кўчиб кирасизлар деди’, — дейди Зилола Норқулова.

    Зилола Норқулованинг айтишича, мазкур томоша телевидениега ҳам тасвирга олинган.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Телевидениега ‘съёмка’ қилиб, расмларга олиб бўлишгач, 100 миллион сўм пулни Ақидахоним Муқаддас опага берди. Муқаддас опа эса кул ранг сумкадаги пулни Нодир акага узатди. Нодир ака пулни оқ машинага солди ва кетишди», — дейди Зилола Норқулова.

    Зилола Норқулова уларга берилган 20 миллион сўм пулни излаб, ҳокимиятга сўраб боравергач, ҳеч қандай жавоб бўлмаганини, шу сабабдан ҳам ҳолат бўйича прокуратурага, ДХХга мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтмоқда.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Туманимиз прокурори Алишер Мирзаев 20 миллион сўмга товуқ катак ҳам қуролмайсан, нима қиласан пулнинг кетини қувиб деди», — дейди мурожаатчи аёл.

    Зилола Норқулова.

    Зилола Норқулова.
    Фото: «Дарё»

    Зилола Норқулованинг билдиришича, улар ўзига берилган пулни сўраб, туман ҳокими Мақсуда Мустафоеванинг ёнига ҳам борган.

    «Ҳоким опанинг олдига борганимизда у киши ‘Ақидахоним менинг қизим бўлади. Мен шу туманга ҳоким бўлганим учун у ўша пулларни сизларга олиб келган. Пул менда, хоҳлаган одамимга бераман’, деди», — дейди Зилола Норқулова.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    Хайрия қилинган пулни ўз қўли билан ушлаган, аммо пулга эга чиқолмаган аёл — Венера Шодмонованинг турмуш ўртоғи пул учун тадбиркорга миннатдорлик ҳам изҳор қилганини айтмоқда.

    Хушмурод Исоқов.

    Хушмурод Исоқов.
    Фото: «Дарё»

    «Мен тадбиркор Адҳам Бердиев билан суҳбатлашиб, унга пул учун миннатдорлик билдирдим. Унга бериб юборган пули халққа, жумладан, бизга берилганини айтгандим. Энди эса бунақа томоша бўлиб ўтирибди», — дейди Венера Шодмонованинг турмуш ўртоғи Хушмурод Исоқов.

    «Менга қишлоғимиздаги хотин-қизлар бўйича мутахассис Латофат опа телефон қилиб, ‘Нилуфар, оиланг билан Қовчин қишлоғига тез етиб кел, сизларга уй-жой учун ер бериляпти экан’, деди. Мен етиб борганимда кўп одам йиғилган экан. Кимгадир пул, кимгадир қўй, яна кимгадир эса товуқ берилди. Бизга, қолган беш нафар аёлга эса Ақида опа мана 100 миллион пул деб кўрсатиб, ‘беш кишининг номига, ўзларингизга берилса, ишлатиб юборишларингиз мумкин, шунинг учун ҳоким опанинг қўлида туради. Сизларга қуриладиган уйга ишлатилади’, деди», — дейди Нилуфар Хайруллаева.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    Нилуфар Хайруллаева ўзига берилган 20 миллион сўмга қачон уй қурилишини билиш мақсадида ҳоким Мақсуда Мустафоева қабулига бир неча маротаба борганини, ҳар сафар «кутинглар, қуриляпти» деган жавобдан бошқа тайинли жавоб ололмаганини билдирди.

    «Бизни олиб борган хотин-қизлар бўйича масъул — Латофат опага ваъда қилинган пул ёки уй қани деб сўраганимда, ‘билмасам, у нарса жим бўлиб кетди. Ўзларингиз суриштиринглар’, деди», — дейди мурожаатчи Хайруллаева.

    Нилуфар Хайруллаева уй масаласида ҳоким Мақсуда Мустафоевани бир неча маротаба безовта қилгач, ҳоким унга қўпол гапириб, ҳақорат қилганини айтмоқда.

    Нилуфар Хайруллаева.

    Нилуфар Хайруллаева.
    Фото: «Дарё»

    «Фуқаролар дардини эшитмайдиган, ёрдам сўраб борган аёлларни ҳақоратлаб, қўлини кўрсатадиган ҳоким керакмас бизга», — дейди у.

    Мазкур тадбирда қатнашган журналист Отабек Усмонов ўша куни Қашқадарё вилоят телевидениеси журналистларига кўмаклашганини айтиб, 100 миллион сўм пул берилаётганини эшитганини, бироқ пуллар кейинчалик қандай сарфланганидан хабари йўқлигини айтди.

    Отабек Усмонов.

    Отабек Усмонов.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қарши тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Отаниёз Раҳмонов ушбу воқеалардан хабари йўқлигини, бу воқеалардан сўнг ҳокимликка ишга ўтганини билдирди.

    Ҳоким Мақсуда Мустафоева меҳнат таътилида бўлгани сабаб у билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи бўлиб, қўнғироқ қилдик. Ҳоким икки марта қилинган телефон қўнғироғига жавоб бермагач, ҳолатга изоҳ сўраб, ҳокимнинг биринчи ўринбосари Сардор Абдуллаев билан боғландик. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари «Мазкур иш билан шуғулланган Муқаддас Мирсаидова воқеадан яхши хабардор бўлгани сабаб ўзи изоҳ беради», деди.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Дарё» мухбири билан мулоқот қилган Муқаддас Мирсаидова эса пулини ололмаётганини айтган Зилола Норқуловага туман прокурори Алишер Мирзаев ташаббуси билан уй берилганини айтиб, видео ва расмлар тақдим қилди. Зилола Норқулова эса унга берилган уй мактабнинг эски биноси эканлигини айтиб, яшаш учун берилган нотурар жой эрта-индин яна қайтариб олинишидан қўрқиб, уйни қабул қилмаганини билдирди.

    Муқаддас Мирсаидованинг қўшимча қилишича, айни кунда пулини ололмаётганини айтган аёлларнинг барчасига яшаш учун бошпана қилиб берилган. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Зилола Норқулова ҳамда Венера Шодмоновага «Ровот» маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун ажратилган бинодан, Нилуфар Хайруллаевага эса «Ғубдин» МФЙ ҳудудидаги нотурар бино яшаш учун қулай ҳолатга келтириб берилган.

    Фото: «Дарё»

    Ҳокимлик ахборот хизматининг 2020 йил 21 майдаги ушбу тадбир ҳақида ёзган хабарида таъкидланишича, ўша куни ҳомийлар кўмагида 87 та оилага 500 минг сўмдан моддий ёрдам, парранда боқиш истагида бўлган 20 та хонадонга 10 донадан товуқ, 25 та оилага эса 1 бошдан қўй берилгани айтиб ўтилган. Қолаверса, 22 нафар фуқарога 2 сотих ҳажмдаги бир қаватли 2 ва 3 хонадан иборат бўлган уйлар қуриб берилиши ҳам таъкидланган. Демак, ҳокимлик ахборот хизмати мурожаатчи аёлларнинг уй қуриб берилиши ҳақидаги гапини тасдиқламоқда.

    Ҳокимлик ахборот хизматининг «Дарё» сўровига жавобан ёзган айни кундаги муносабатида эса биринчи хабардаги баъзи маълумотлар ўзгарган. Яъни ўша тадбирда 87 та оилагамас, 100 та оилага 500 минг сўмдан пул берилган. Қўй берилган хонадонлар сони ҳам 25 тамас, 20 та. Уй-жойини қуришда кўмаклашиладиган хонадонлар сони ҳам 12 тага камайтирилиб, 10 тага яқин дейилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Шу ўринда савол туғилади. Ҳокимлик ахборот хизмати нега икки хил маълумот келтириб, жамоатчиликни чалғитмоқда? Аслида қайси маълумот тўғри?

    Иккинчи ахборотда пул кўринишида ёрдам олган оилалар сони 87 тадан 100 тага кўпайиб қолганини тушунтираркан, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Али Эргашев буни хайрия тадбири кейинчалик ҳам давом эттирилгани билан изоҳлади. Айни вақтда у қўй олган оилалар сони 25 тадан 20 тага камайиб қолиши сабабини тушунтириб беролмади. «Рақамда адашган бўлишимиз мумкин», — деди Али Эргашев.

    Фото: «Дарё»

    Дастлабки маълумот тўғри бўлса, нега ҳокимлик уй-жой қуришга мўлжалланган пулларни сарфламаган ёки эгаларига қайтармаган?

    Қайтармаган дейилишига асос бор, албатта.

    «Дарё» мухбири билан шу ҳақда суҳбатлашган блогер Ақида Моҳирова 5 нафар аёлга саховат тариқасида берилган 100 миллион сўм пул айни кунда ҳокимликда эканлигини, аёлларга ваъда қилинган уй қурилиши бошлаб юборилганини ва буни шахсан ўзи назорат қилаётганини билдирди. Қарши туман ҳокимлигининг айни кундаги расмий муносабатида эса Ақидахоним томонидан етказилган хайр-саховат пуллари аллақачон эндигина пойдевори қуриб битказилган уй қурилишига сарфлаб бўлингани ёзилган.

    2020 йил 18 май.

    2020 йил 18 май.
    Фото: Қарши туман ҳокимлиги

    «Ўша пайт аёлларга, айнан ўша 5 та оилага 100 миллион сўмга улар учун уй қурилади деб айтилган. Улар бунга ҳўп дейишгач, пулни ҳокимликка топширдим», — дейди блогер Ақида Моҳирова.

    Хўш, жамоатчиликни ким алдамоқда? 100 миллион сўм хайр-саховат пулларини олиб, унга эга чиқолмаганини айтаётган мурожаатчи аёлларми? Ёки закот пуллари аллақачон уй қурилишига сарфлаб юборилди деган ҳокимликми? Ёинки, пуллар ҳокимликда, уй қурилиши бошланган ва бу иш шахсан менинг назоратимда деётган блогерми?

    Саволлар кўп, жавобларга эса меҳнат таътилидан қайтиши кутилаётган ҳоким Мақсуда Мустафоева жавоб беради, деган умиддамиз.

    27.01.2021, 14:35   Изоҳ (0)   43375
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайхонтоҳурда қалбаки 50 минг сўмлик купюраларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган хонадон фаолияти фош этилди

    27.01.2021, 14:11

    Сирдарёда 12 сотих ерни расмийлаштириб бериш учун 1200 доллар талаб қилган қурилиш бўлими бошлиғи ва унинг ўртада воситачилик қилган шериги ушланди

    27.01.2021, 13:10

    Ўзбекистонда 28 январь куни ҳаво ҳарорати 15 даражагача кўтарилади

    27.01.2021, 12:46

    Ўзбекистонда блогерлар солиқ тўлайдими?

    27.01.2021, 12:22

    ДХХ «Яллама» постида товламачилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳни фош этди

    27.01.2021, 11:47

    Туркистон—Тошкент тезюрар поезди йўлга қўйилади

    27.01.2021, 11:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.