Transfermarkt портали айни вақтда топ-5 лигаларда ижара асосида ҳаракат қилаётган энг қиммат футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Биринчи поғонада «Ювентус»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Атлетико» ҳужумчиси Альваро Мората қайд этилди. Кейинги ўрин ҳам «Ювентус»да тўп тепаётган Федерико Кьезага («Фиорентина») тегишли бўлди.
27 январь куни «Реал»дан «Арсенал» сафига йўл олган Мартин Эдегор эса кучли учликка якун ясади.
Қайд этиш лозим, мазкур рўйхатдаги аксарият футболчиларни жамоалар сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олган.
Топ-10 лик билан танишинг:
- Альваро Мората («Атлетико М»дан «Ювентус»га) — 50 миллион евро;
- Федерико Кьеза («Фиорентина»дан «Ювентус»га) — 48 млн евро;
- Мартин Эдегор («Реал Мадрид»дан «Арсенал»га) — 40 млн евро;
- Сандро Тонали («Брешия»дан «Милан»га) — 32 млн евро;
- Матео Гендузи («Арсенал»дан «Ҳерта»га) — 32 млн евро;
- Дани Себальос («Реал Мадрид»дан «Арсенал»га) — 32 млн евро;
- Мойзе Кин («Эвертон»дан ПСЖга) — 30 млн евро;
- Мусса Дембеле («Лион»дан «Атлетико М»га) — 30 млн евро;
- Теему Бакайоко («Челси»дан «Наполи»га) — 30 млн евро;
- Лукас Торрейра («Арсенал»дан «Атлетико М»га) — 28 млн евро;
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)