Ёзнинг иссиқ кунларини эслаш учун бугун муздек, ширин ва тетиклантирувчи ичимлик – анорли мохито тайёрлашни ўрганамиз. Оддий ва осон йўл билан тайёрланадиган ичимликни ўз яқинларингиз учун тайёрлаб беринг!
Керакли маҳсулотлар:
- шакар — ½ стакан;
- сув — ½ стакан;
- лайм — 1 дона;
- ялпиз барглари — 10 дона;
- муз — 1 ҳовуч;
- анор доналари — таъбга кўра;
- анор суви — 120 мл;
- газли сув — 240 мл.
- шакарни идишга солинг ва сув қуйинг. Баланд оловга қўйиб, аралаштиринг, сўнгра қайнатиб олинг. Тайёр бўлган сиропни совутиб олинг;
- лаймни доира шаклида бир неча бўлакка бўлиб олинг ва сироп қуйилган стаканга ялпизлар билан безак беринг;
- стаканга муз ва анор доначаларини қўшинг, совуқ мохитога газли сувни қуйинг ва аралаштиринг.
Изоҳ (0)