Ўзбекистонда Tracker’нинг янги авлоди биринчи куннинг ўзидаёқ сотилиб кетди, деб хабар бермоқда UzAuto Motors матбуот хизмати.

Фото: UzAuto Motors

«2021 йилнинг 25 январь куни 316 дона автомобилга шартнома имзоланди ҳамда биринчи харидорлар автомобилни Ўзбекистон йўлларида синаб кўришди», — дейилади компания хабарида.

Қайд этилишича, автомобилнинг биринчи партияси тўлиқ сотилган. Иккинчи партия қачон бўлиши маълум қилинмаган.

Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси декабрь ойининг ўрталарида Хитойдан жўнатилганди. Ўшанда ушбу модель биринчи марта мамлакатдан ташқарига чиқди — у  2019 йил июнь ойида тақдим этилган ва фақат Хитой ички бозорида сотилган.

Ўзбекистонда янги Tracker икки комплектацияда сотилади:

  • бошланғич комплектация — 166 899 500 сўмдан;
  • LT комплектация — 221 999 999 сўмдан.