• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади

    Шавкат Мирзиёев 26 январь куни 2021 йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилда мамлакат иқтисодиёти камида 5 фоиз ўсиши мақсад қилинган. Бироқ, глобал иқтисодиётдаги ноаниқлик узоқ давом этиши мумкинлиги иқтисодий ўсишнинг қўшимча захираларини топиш ва сафарбар қилишни талаб этмоқда.

    Шу боис Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганиш, «ўсиш нуқталари»ни аниқлаб, уларни ривожлантириш вазифасини қўймоқда.

    Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш механизми муҳокама қилинди. Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари бу тизимга жалб қилинадиган мутахассисларнинг билим ва имконияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. 20 мингдан ортиқ ходимни ўқитиб, уларга масалани жойида ҳал этиш бўйича барча ваколатларни бериш муҳимлиги қайд этилди.

    Давлат бошқаруви академиясига маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар учун ўқувлар ташкил қилиш, бунинг учун махсус дастур ва қўлланмалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Ҳар бир раҳбарнинг мазкур тизимдаги шахсий масъулияти ва жавобгарлигини белгилаш, барча жараёнларга кўмаклашувчи онлайн электрон платформа яратиш зарурлиги таъкидланди.

    Президент камбағалликни қисқартириш масаласига яна бир бор тўхталиб, мутасаддиларга аҳолини тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

    Йиғилишда ушбу резервларни тўлиқ ишга солиб, қўшимча иқтисодий ўсишга эришиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.

    Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг етарли бўлишини таъминлаш, нарх ошишига таъсир кўрсатадиган омилларнинг олдини олиш масалаларига яна бир бор тўхталиб ўтилди.

    Қайд этилишича, саноатда ҳам қўшимча резервлар аниқланган. Айниқса, асосий драйвер бўлган кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал соҳаларида «саноат занжирлари»ни узайтириш кераклиги таъкидланди.

    Шунингдек, йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш, харажатларни ва бошқарув тизимини оптималлаштириш бўйича вазифалар қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Таъкидланишича, хизматлар соҳасида ҳам ишга солинмаган имкониятлар кўп. Президент уларни тўлиқ сафарбар этиб, ҳудудларда сервис шохобчаларини кўпайтириш, янги замонавий хизмат турларини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. 2021–2023 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурига ёшлар кенг жалб этилиши белгиланди.

    Йиғилишда инвестиция лойиҳалари ижросига ҳам тўхталиб ўтилди. 2021 йилги Инвестиция дастури доирасида 1 минг 752 та объект учун қарийб 18 триллион сўм бюджет маблағлари ажратилган. Бу маблағлардан оқилона фойдаланиш, лойиҳа ҳужжатларини пухта ишлаб чиқиш ва қурилишлар сифатини таъминлаш бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

    Мутасаддилар иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ўрта ва қуйи бўғинини маҳаллагача тушириб, аҳолига яқинлашган иш тизимини йўлга қўйиш режалари бўйича ахборот берди.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишгани, Бухоролик дастурчи Президентдан давлат лойиҳаларини беришни сўрагани ҳамда Мирзиёев таклиф билдираётганда русча сўз ишлатиб юборган маҳалла раисига ҳазил қилгани ҳақида хабар берилганди.

    26.01.2021, 20:46   Изоҳ (0)   13960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Газ-заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди. Масъуллар буни газ босимининг пасайиши билан изоҳламоқда

    26.01.2021, 20:23

    «Андижоннома» таҳририяти ўрнида Президент мактаби қурилади. Таҳририят ходимлари кўчада қолишдан хавотирда

    26.01.2021, 20:12

    Ўзбекистонда электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилади

    26.01.2021, 19:48

    Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 4 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди

    26.01.2021, 19:34

    Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

    26.01.2021, 19:11

    Қашқадарёлик ота нима учун болаларига ўлдириш билан таҳдид қилгани сабабини тушунтирди

    26.01.2021, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.