• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега суд қарори ўзгариб қолди? Судья бунга изоҳ беришдан бош тортди

    Бош шифокор ва «Дарё» журналисти ўртасида бўлиб ўтган ҳолатни кўриб чиққан Тошкент шаҳар маъмурий суди судьясининг қарори суд залида бошқача, қоғозга кўчирилганида эса бошқача акс этгани маълум бўлди.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида Республика тери-таносил касалликлари шифохонаси бош шифокори Ойбек Иброҳимов «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовни ҳақоратлаб, маълумот олишда тўсқинлик қилгани боис мухбир ИИБга ариза билан мурожаат қилган эди. Лекин журналистнинг идорама-идора саргардонлигига қарамай, Миробод тумани маъмурий суди кўриб чиқиш вақти ўтган деб, ишни ёпиб юборганди.

    Мавзуга доир: Журналистнинг саккиз ойлик саргардонлиги: Ҳуқуқ посбонлари айбдор бош шифокорни жаримага тортолмаяпти

    Шундан сўнг «Дарё» мухбири Тошкент шаҳар прокуратурасига ушбу ишни қонуний ўрганиб чиқишни сўраб ариза билан мурожаат қилди. Тошкент шаҳар Миробод тумани прокуратураси аризани ўрганиб чиқиб, кассация протестида Миробод тумани маъмурий судининг 2020 йил 24 июнь кунидаги бош шифокор Ойбек Иброҳимовга нисбатан чиқарилган қарорини ноқонуний ва асоссиз деб топиб, ушбу қарорни бекор қилишни ва ишни қўшимча суриштирувга юборишни сўраб протест киритган.

    Суд залида бошқа, қоғозда бошқа қарор

    Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси Ғолибжон Давлатов раислигида бўлиб ўтган 2020 йил 10 декабрь кунидаги кассация инстанцияси судида Миробод тумани маъмурий суди чиқарган қарори қайта кўриб чиқилди. Суд аввалги қарорни адолатсиз ва асоссиз деб топиб, Миробод тумани маъмурий судининг 2020 йил 24 июндаги Ойбек Иброҳимовга нисбатан чиқарган қарорини бекор қилди.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Суд залида қарор ўқилаётган вақтда судья Ғолибжон Давлатов «Ҳуқуқбузар Ибрагимов Ойбек Жўраевичга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатларини ўтказиш учун Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига иш материаллари юборилсин», деб айтган эди.

    Лекин суд қарорининг қоғоз вариантида эса «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланган Ойбек Иброҳимовга нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжати қўшимча суриштирув ҳаракатларини олиб боришлик учун туман маъмурий суди орқали Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБ суриштирув бўлимига юборилсин», деб ёзилган. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолатига баҳо бериш қисми тушириб қолдирилган (суднинг аудиоёзуви таҳририятда мавжуд).

    Суд қарорига нима сабабдан ўзгартириш киритилганига изоҳ олиш учун судья Ғолибжон Давлатов билан «Дарё» мухбири боғланди. Судья ҳозир бошқа ишга ўтгани боис ушбу қарорга изоҳ беролмаслигини, агар қарордан норозилик бўлса, юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкинлигини қўшимча қилиб ўтди.

    Ишни кўриб чиқишни асоссиз рад этган судьяга жазо қўлланиладими?

    Тошкент шаҳар маъмурий суди Миробод тумани суди чиқарган қарорини асоссиз деб топиб, бекор қилди.

    Кассация инстанциясининг қарорида Миробод тумани маъмурий суди мазкур ишни 15 кунлик муддатда кўриб чиқиш муддатини бузиб, ишни орадан 40 кун кейин кўрилишига йўл қўйган, расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маъмурий ишни нотўғри тузилган деб, баённомани тузган органга асоссиз қайтаргани аниқлангани баён этилган.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Ҳақли савол туғилади: биринчи инстанцияда Миробод тумани маъмурий суди судьяси Толипов нима учун баённомани асоссиз қайтарган? Тошкент шаҳар маъмурий суди судьяси ва Миробод тумани маъмурий суди судьясининг хатти-ҳаракатларига Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва Бош прокуратура қонунда белгиланган тартибда баҳо бериши мақсадга мувофиқдир.

    26.01.2021, 21:23   Изоҳ (0)   36510
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари 638 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

    26.01.2021, 20:58

    Маҳалла раислари ва мазкур тизимда иштирок этадиган барча ходимлар Давлат бошқаруви академиясида ўқитилади

    26.01.2021, 20:46

    Газ-заправкалари фаолиятига яна чеклов ўрнатилди. Масъуллар буни газ босимининг пасайиши билан изоҳламоқда

    26.01.2021, 20:23

    «Андижоннома» таҳририяти ўрнида Президент мактаби қурилади. Таҳририят ходимлари кўчада қолишдан хавотирда

    26.01.2021, 20:12

    Ўзбекистонда электр энергетика соҳасидаги стандартлар қайта кўриб чиқилади

    26.01.2021, 19:48

    Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликларга қурилиш соҳасида 4 мингга яқин иш ўринлари таклиф этилди

    26.01.2021, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55

    “Ўт қопидаги тошни туширишга уринманг. Бу сизга қимматга тушиши мумкин” — мутахассис

    Саломатлик | 26 июн, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.