• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Каттақўрғонда молхонаси ёниб кетган аёл бу ишда куёвининг қўли борлигини айтмоқда

    «Дарё»га Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Валижон қишлоғида яшовчи Олимжон Ғаниев ва унинг турмуш ўртоғи Комила Ғаниева мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 30 ноябридан 1 декабрига ўтар кечаси куёви молхонасига ўт қўйиб юборганини, орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳеч қандай қонуний чора кўрилмаётганини билдирди.

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мурожаатни ўрганди.

    «2020 йилнинг 29 ноябрь куни қизимнинг уйида можаро бўлган. Куёвим қизимни урган, уйидаги тикув машиналарини синдириб ташлаган. Зўрлаб, иккита қизи билан енгил кийимда кўчага чиқариб юборган. Кейин қайнонаси қизимни кўриб, бошқа уйга олиб кирган. Аммо куёвим тонг отаётганда у ердан ҳам чиқариб юборган, — дейди Комила Ғаниева. — Ўзим мактабда фаррош бўлиб ишлайман. Мактабдаги ҳамкасбларим қизим ва иккита неварам енгил кийимда кўчада йиғлаб юрганини айтишди. Бориб кўрсам, ҳақиқатда қизим кўчада йиғлаб юрган экан. Мени кўрган қизим гапиролмай йиғлади. Кейин билсам, куёвим  ‘Уйингга борсанг уйингни ёқаман, ота-онангни ўлдираман’ деб қўрқитиб, мажбуран яшатар экан».

    Комила Ғаниеванинг таъкидлашича, у 30 ноябрь куни қизи ва невараларини уйга олиб келган. Кейин куёви уйга келиб, дўқ-пўписа қилиб, уйини ёқиб кетиш билан таҳдид қилган. Шунда ҳам қизининг уйига қайтишига йўл қўймаган.

    «2020 йилнинг 30 ноябрь куни бир неча бор участка нозирини чақирдик. Куёвимни қандай характерда эканлиги, унга бир чора кўришини, унинг дўқ-пўписаларидан қўрқаётганлигимизни билдирдик. Аммо участка нозири ўн минутда бораман, ярим соатда бораман, деб келмади. Кейин туман Ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб, участка нозири келмаётганлиги, бошқа бирор одам юборишини сўрадик. Аммо туман ИИБдан ҳам бирор одам келмади. Қизим азоб чеккани учун шу кеча уйимизда қолишини айтдик, — дейди Комила Ғаниева. — Аммо ўша куни, яъни 30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси соат 23:30 да куёвим молхонамизга ўт ёқиб юборган. Тўғри, айнан куёвим ёқиб юборганини кўрмадик. Аммо у очиқчасига бизга уйимизга ўт қўйиб юбориш билан таҳдид қилганди. Қолаверса, бизга шу вақтгача ҳеч ким зиён етказмаган эди».

    Комила Ғаниеванинг маълум қилишича, куёви беш йил мобайнида уларни ва қизини уриб, уйидаги идишларини синдириб, ҳақоратлаб келган. Айрим ҳолларда профилактика инспектори келиб, куёвини олиб кетган. Бундай ҳолат 5 йил давомида шу тарзда давом этган.

    «Бизлар ИИБга ҳам прокуратурага ҳам айтдик. Самарқанд вилоятининг прокурорлари ҳам билади буни. Ҳатто порталга ҳам чиқдик. Аммо ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Туман прокурори келиб, қурувчилар иш бошлашини айтди. Аммо кейинчалик ёнғин содир бўлган жойнинг тупроғини ўзимиз чиқаришимизни, шундан сўнг қурувчилар иш бошлашини турмуш ўртоғимга айтиб кетган, — дейди Комила Ғаниева. — Мен буни чиқара олмасам, кимга чиқартираман. Бу ерда озмунча нарса борми? Ўзим 27 йилдан буён мактабда фаррош бўлиб ишлайман. 600 минг ойлик оламан. Бу ерда бизлар ҳар йили 130 килограммгача пилла етиштирардик. Маҳалла раисига ҳам айтдим. Маҳалла ҳам кимни олиб борсам экан, билмасам дейди. Маҳалла раисини чақирсам, мажлисим бор деб айтади. Мурожаат қиладиган одамим қолмади, тўғриси. Хўжайинимнинг қўлларини станок олиб кетган — ногиронлиги бор. Куёвимга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ».

    Маълум бўлишича, Комила Ғаниева ва унинг қизига Каттақўрғон туман Ички ишлар бўлимида ишловчи Дилноза Бекназарова ёрдам берган. У киши набирасини боғчага жойлаб, қизига иш топиб беришини айтган. Шунингдек, «бола пули» чиқариб беришда ҳам кўмаклашишини билдирган. Фақат Дилноза Бекназарова аёл ва унинг қизига жон куйдирган.

    «Куёвим ҳар куни ичади, ичмаган куни йўқ. Ўтиним ҳам ёниб кетди. Йиғлай-йиғлай мана шу ўтинни олиб келиб берди. Воқеа бўлганига анча бўлди. Молим қўшнимизникида турибди. Эртага олиб чиқ, деса қаерга қўяман. Қийналиб кетдим. Мурожаат қилмаган одамим қолмади, тўғриси. Бизларни ё камбағал дейдими? Тўғри, улар пулдор одамлар эди. Балки, пул ўйнаётгандир. Менинг берадиган пулим йўқ, тўғриси, — дейди Комила Ғаниева. — Сизларга мурожаат қилишимдан мақсад молхонамни тикка қилиб, куёвимга қонуний чора кўришса деяпман. Беш йилдан буён қизимга азоб бериб келган куёвимнинг 3 гектар ери бор. Кунлар исигандан қизим ўша ерга кетади боласи билан. Куёвим ичкиликка ружу қўйган. Ичиб келаркан-да, сен ҳам ичасан, деб қизимни мажбурлар экан. Ичмаса, бошидан қуяркан, ураркан. Бизлар ойлаб кўрмаймиз қизимизни. Бундан икки йил аввал уч ойлик боласи қорнида пайти мажбурлаб ‘уксус’ ичирган: боласи тушиб қолган. Ураркан, ҳушидан кетиб қоларкан, ўзлари тез ёрдам чақириб ўзига келтириб оларкан. Бизларга бу нарсаларни билдирмайди ҳам. Ана шундай азоблар бериб келган экан қизимга. Қизимни икки нафар қизчаси бор. Иккинчи қизи туғилганда ҳам туғриқхонадан келганда кечқурун сен яна қиз олиб келдинг,деб уриб-уриб кўчага чиқариб юборибди. Йиғлаб қишлоғимиз қабристони олдига келганда сочидан бураб, яна уйига қайтариб олиб кетибди».

    Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати Комила Ғаниеванинг мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

    «Каттақўрғон туман Валижон қишлоғида яшовчи фуқаро 1970 йилда туғилган Комила Ғаниева ўз мурожаатида 1991 йилда туғилган қизи Ирода Абдурасулова ҳамда куёви 1993 йилда туғилган Маъруф Нурмаматовнинг ўрталарида йиллар давомида ўзаро келишмовчилик бўлиб келганлиги оқибатида М.Нурмаматов турмуш ўртоғи И.Абдурасуловага ҳам жисмонан ҳам руҳан тазйиқ ўтказганини маълум қилган. 2020 йилнинг 29 ноябрь куни бўлиб ўтган жанжалдан кейин И.Абдурасулова ота-онасининг уйига кетган ва шундан кейин 1 декабрь куни яшаш уйини молхонасини ёқиб юборгани маълум қилган».

    Каттақўрғон туман ИИБ 13-сон ИИБ ходимлари томонидан текширув ишлари олиб борилиб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган. Фуқаро Маъруф Нурмаматов ва Ирода Абдурасуловага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) ва 52-моддаси 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш)га асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун тўпланган ҳужжатлар Каттақўрғон туман маъмурий судига юборилган.

    Бундан ташқари, руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказганлиги юзасидан туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Л.Убайдуллаева, туман ИИБ ҲПБ ХКМБ катта инспектори, катта лейтенант Д.Бекназарова томонидан ҳар иккала томон билан профилактик суҳбат ўтказилиб, И.Абдурасуловага ҳимоя ордери берилган.

    Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Комила Ғаниеванинг мурожаати Каттақўрғон туман ИИБ 13-сон ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    24.01.2021, 10:09   Изоҳ (0)   25357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани айтилди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади

    24.01.2021, 09:08

    Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонлари яшил, сариқ ва қизил тоифага ажратилгани маълум қилинди

    24.01.2021, 08:26

    Давлат божхона қўмитаси томонидан 1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган шахслар аниқланди

    24.01.2021, 07:45

    2020 йилда Президент қабулхоналарига 1 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган

    24.01.2021, 07:20

    Янги Ангрен ИЭСдаги портлашга қозон тозаловчиларнинг техника хавфсизлигига риоя этмаганлиги сабаб бўлгани айтилмоқда

    23.01.2021, 23:52

    Шайхонтоҳурдаги масжидга келган фуқаронинг 5 400 долларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди

    23.01.2021, 23:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.