• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги Ангрен ИЭСдаги портлашга қозон тозаловчиларнинг техника хавфсизлигига риоя этмаганлиги сабаб бўлгани айтилмоқда

    Янги Ангрен ИЭСдаги портлаш юзасидан станция бошқарув компанияси қўшимча маълумотлар тақдим этди, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Маълумотномада келтирилишича, 2021 йил 20 январь куни соат 11:30 да «Энергоқозонтозалаш» масъулияти чекланган жамияти ходимлари томонидан Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси 5-қозон агрегатининг 12,0 метрлик белгисида кулни кимёвий тозалаш пайтида, кўмир-кукун аралашмасининг чақнаши юзага келди, натижада уч киши ҳалок бўлди, яна уч киши турли даражада куйиш жароҳати олган.

    Ушбу 5-қозон агрегати вақтинча тўхтатилган ва у кимёвий тозаланаётган пайтда қозон тозаловчиларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этмаганлиги ана шундай аянчли оқибатларга олиб келди.

    Ушбу турдаги профилактика ишлари кўмир ёқиладиган барча электр станциялари ва қаттиқ ёқилғи печлари ўрнатилган оғир саноат корхоналарининг тўхтатилган ускуналарида ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади ва бу вазифани корхонанинг ўзи ёки шартнома асосида ихтисослашган пудрат ташкилотлари бажаради.

    Чақнаш оқибатида вафот этганлар «Востокэнерготеплоизоляция» МЧЖнинг ишчилари бўлиб, ушбу корхона иссиқлик изоляцияси ва астар ишларини бажариш бўйича пудратчи ихтисослашган компания, ходимлари қозон қопламасидаги нуқсонларни бартараф этиш бўйича мутахассислар ҳисобланади. Куйиш жароҳати олганлар «Энергоқозонтозалаш» МЧЖ қозон тозаловчиларидир.

    «20 январь куни икки томонлама шартнома асосида ишлаётган қозон тозаловчиларга қозон-турбина цехининг 30-сонли фармойиши билан хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда соат 9:30 да тўхтатилган қозон агрегатининг 12,0 метрлик белгисида профилактика ишлари олиб боришга рухсат берилган.

    «Востокэнерготеплоизоляция» МЧЖ ишчилари ҳам қозон-турбина цехининг 31-сонли фармойиши билан соат 10:30 да қозон агрегатининг 48,0 метрлик белгисида профилактика ишлари олиб боришга киришган. Техника хавфсизлиги қоидаларининг қўпол равишда бузилиши оқибатида «Востокэнерготеплоизоляция» МЧЖнинг уч ходими ҳалок бўлди, «Энергоқозонтозалаш» МЧЖнинг турли даражада куйиш жароҳати олган уч нафар ходимига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, улар энг яқин бўлган шаҳар марказий касалхонасига етказилди.

    Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш одам ўлиши ва бошқа оғир оқибатлар келиб чиқиши) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Унинг натижалари ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади. Шу муносабат билан фуқаролардан ижтимоий тармоқларда ёлғон маълумотлар тарқатмасликлари сўралади.

    «Янги Ангрен ИЭС» акциядорлик жамияти томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. Ташкилотнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан, бундай моддий ёрдам яна қўшимча (тўлиқ) равишда амалга оширилади. Ҳозирда уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиб турилибди. Ташкилот томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши, шунингдек, боқувчисиз қолган оилаларнинг ишга яроқли ва ишсиз аъзолари иш билан таъминланади.

    «Янги Ангрен ИЭС» акциядорлик жамияти фидойи энергетикларнинг вафоти муносабати билан марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Вафот этган ходимларнинг ёрқин хотираси энергетиклар қалбида доимий сақланиб қолади» – дейилади тақдим қилинган маълумотномада.

    Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни «Янги Ангрен» иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган, портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлган ва яна уч киши жароҳат олганди. Энергетика вазирлиги уларнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилганини маълум қилганди.

    Портлаш оқибатида уч киши вафот этгани юзасидан жиноят иши очилган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

    Терговга чақирилгани айтилаётган, ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли С.Ш. 23 январь куни уйида ўзини осиб қўйди.

    23.01.2021, 23:52   Изоҳ (0)   24367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шайхонтоҳурдаги масжидга келган фуқаронинг 5 400 долларини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди

    23.01.2021, 23:15

    Эроннинг Zagros Airlines авиакомпанияси Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи

    23.01.2021, 21:35

    «Талафот етган барча ҳудудларда электр таъминоти қайта тикланди» – Ҳудудий электр тармоқлари

    23.01.2021, 20:36

    Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабасида коронавирус аниқланди. У ўқийдиган факультет талабалари онлайн режимга ўтказилди

    23.01.2021, 19:35

    Олой бозоридаги дўкондан 50 млн сўмлик заргарлик буюмларини ўғирлаган йигитлар Деновда ушланди

    23.01.2021, 19:17

    Испания қироли пандемия билан боғлиқ вазият юмшагандан сўнг Ўзбекистонга келиши мумкин

    23.01.2021, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.