• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиззах вилояти ҳокимининг Мирзиёев томонидан «сиёсатга хиёнат қилган» деб топилган собиқ ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Жиззах вилояти ҳокимининг Мирзиёев томонидан «сиёсатга хиёнат қилган» деб топилган собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Коррпусияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

    Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев 15 январь куни пойтахт туманларининг ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан учрашувда Жиззахдаги қулаб тушган бино воқеасига муносабат билдириб, Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акрам Раҳмонқуловни давлат сиёсатига хиёнат қилганликда айблаганди. Шундан сўнг вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати Раҳмонқулов лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнига Баҳром Назаров тайинлангани тўғрисида хабар берди.

    26 декабрь куни Telegram’даги  «Давлетовуз» канали «Жиззахча тендерлар-2» сарлавҳали янги суриштирувни эълон қилганди. Унга кўра, Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акрам Раҳмонқулов Баҳриддиновичнинг қариндошлари ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини қуриш бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган. Қизиғи, Акрам Раҳмонқулов ўзи қариндошлари ютган тендерларда комиссия раиси сифатида ваколатли шахс бўлган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Ҳисоб палатаси томонидан Жиззах вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси буюртмачилигидаги қурилиш объектларида давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш ҳамда ундан фойдаланишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши ўрганилган.

    Ўрганишларда Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти, ҳудудий Монополияга қарши курашиш бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Қурилиш вазирлиги ва бошқа соҳа мутахассислари ҳам иштирок этган.

    Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоят архитектура ва қурилиш бошқармаси маъмурий биносининг қурилиши юзасидан ўтказилган танлов ҳужжатлари ўрганилганида, харид комиссияси аъзолари зиммасига юклатилган вазифаларни талаб даражасида бажармаганлиги, танлов иштирокчилари ва комиссия аъзолари ўртасида аффилланганлик хусусиятига эга алоқалар мавжудлигини била туриб, бунга қонуний муносабат билдирмагани ва ҳужжатларни сохталаштиргани аниқланган.

    Танлов комиссияси аъзолари қурилиш объекти бўйича танловда иштирок этган барча талабгорларнинг («Қурилиш таъминоти» кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси, «Камол» кўп тармоқли қурилиш корхонаси ва «Абдувоҳид Қурилиш Таъмир» МЧЖлар) 100 фоиз улуши танлов комиссияси раиси (вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари) Акрам Раҳмонқуловнинг яқин қариндошларига тегишли бўлганини била туриб, бунга бирон-бир қонуний муносабат билдирмаган ва баённомага бу ҳақдаги маълумот киритилмаган.

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Шунингдек, танлов ҳужжатларини ўрганиш давомида ғолиб деб топилган «Қурилиш таъминоти» кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси мансабдор шахслари танловда ноқонуний ғолибликни қўлга киритиш мақсадида корхона молиявий кўрсаткичлари, ишчи ходимларнинг қурилиш соҳасидаги маълумоти ва иш тажрибаси, шунингдек, танловда юқори балл олишда инобатга олинадиган маълумотларни қасддан ошириб кўрсатилганлиги аниқланган.

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Скриншот: «Orginfo.uz»

    Мазкур ҳолатларга ҳужжатларни кўриб чиққан харид комиссияси аъзолари қонуний муносабат билдириш ўрнига, йиғилиш баённомаларига сохта ёзув ва маълумотларни киритиш йўли билан қалбакилаштириб, корхонани асоссиз ғолиб деб топган.

    Юқоридагиларнинг натижасида, танловда ноқонуний ғолиб бўлган «Қурилиш таъминоти» кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхонаси томонидан маъмурий бинонинг қурилишида бажарилмаган 1 миллиард сўмга яқин (905 миллион сўм ёки объект умумий қийматининг 8 фоизи) қурилиш ишларини тўловга асос бўлган ҳужжатларида қўшиб ёзиб киритиб, шу миқдордаги давлат бюджети маблағлари талон-торож қилинганлиги маълум бўлган.

    Агентлик томонидан ўрганиш якунлари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо берилиши учун Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.

    Мазкур ҳужжатлар бўйича прокуратура томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш якунлари бўйича Жиззах вилоятида қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш комиссияси раиси Акрам Раҳмонқуловга, шунингдек, комиссия ва бошқа ташкилотлар, хусусий корхоналар мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    «Ҳолат юзасидан келгусида қўшимча ахборот тақдим этилади», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачи ташкилот раҳбарига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани юзасидан прокуратура текшируви бошланди
    • Жиззах вилояти ҳокимининг қизига тегишли компания кўчаларга гул экиш бўйича 1,9 млрд сўмлик яна бир тендерни ютиб олгани маълум бўлди

    22.01.2021, 12:12   Изоҳ (0)   36194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Бухорои шарифдек жойга раҳбар бўлиш ҳаммага ҳам насиб этмайди

    22.01.2021, 12:09

    Марказий банк Молия вазирлигининг прогнозларига қарамай, 2023 йилда инфляция 5 фоизга етишига ишонмоқда

    22.01.2021, 11:43

    «Муҳими, бухороликларни яхши кўради». Бухоро вилояти раҳбари Ботир Зариповнинг лавозимидан «вазифасини бажарувчи» қўшимчаси олиб ташланди

    22.01.2021, 11:35

    Фото: Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

    22.01.2021, 11:27

    Ўзбекистонга қор бўрони ёпирилди. Электр таъминотида узилишлар бошланган, ЙПХ ҳайдовчилардан заруратсиз машина ҳайдамасликни сўрамоқда

    22.01.2021, 11:21

    «Коронавируснинг Европада чиққан штамми бизгача етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди» — Шавкат Мирзиёев

    22.01.2021, 10:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.