Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Аргентина президенти Альберто Фернандес коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланди, дея хабар бермоқда «Интерфакс»

Эмланаётган президентнинг фотосуратлари Аргентина нашрларида чоп этилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, бир кун олдин мамлакатда 60 ёшдан ошган аҳоли учун ушбу вакцина билан эмлаш маъқулланган.

«Президент вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини яна бир бор таъкидлаб, унинг вазифаси иложи борича тезроқ аргентиналикларни вакцинация қилиш эканлигини маълум қилди», – деб ёзади La Nacion нашри.

Шунингдек, Фернандес нафақат мамлакатда «Спутник V», балки COVID-19’га қарши бошқа вакциналардан ҳам фойдаланишни таъкидлади.

Декабрь ойида Аргентинага 300 минг доза «Спутник V» вакцинаси етказиб берилган. 16 январь куни мамлакатга 300 минг дозадан иборат вакцинанинг иккинчи партияси келган. Таъминотнинг умумий режалаштирилган ҳажми 10 миллион дозани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Аргентинада «Спутник V» вакцинаси билан аҳолини эмлаш 29 декабрдан бошланган эди. Бундан аввал Туркия президентиИндонезия президентиҚиролича Елизавета II ва унинг эри ФилиппСловакия ва Греция президентлари Жо БайденИсроил бош вазири ҳамда АҚШ собиқ вице-президенти Майкл Пенс коронавирусга қарши эмланган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)