• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШнинг диний эркинлик масалалари билан шуғулланувчи махсус элчиси Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашди

    АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Самюэль Браунбек ўзининг Twitter’даги саҳифасида 20 январь куни қолдирган твитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан «суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлгани, унинг раҳбарлигидаги Ўзбекистонда диний эркинликнинг такомиллашаётганини юқори қадрлаши ҳамда унинг саъй-ҳаракатлари давом этишига умидвор» эканини билдирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АҚШ вакили ҳамда Ўзбекистон Президенти суҳбати ҳақида расмий хабар тарқатилмаган. Шунингдек, суҳбат мазмуни ва унда муҳокама этилган масалалар ҳақида маълумот йўқ.

    Honored to speak with President #Mirziyoyev. Appreciate his leadership improving religious freedom in #Uzbekistan and hope his efforts will continue.

    — US Ambassador at Large for Int'l Religious Freedom (@IRF_Ambassador) January 19, 2021

    «Kun.uz»нинг ёзишича, АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси 1998 йилда Билл Клинтон маъмурияти даврида АҚШ ташқи сиёсатининг хорижий давлатларга таъсирчан воситаси сифатида жорий этилган. Вакил олдига қўйилган мақсад ва вазифалар қаторида халқаро миқёсда диний эркинликни тарғиб қилиш, унинг бузилиш ҳолатларига тоқат қилувчи мамлакатларга нисбатан дипломатик, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий чекловлар жорий қилиш, диний эътиқод ва фаолияти боис таъқиб қилинган шахслар номидан адвокатлик қилиш ҳамда диний эркинликнинг бутун дунёда кенг ривожланишини таъминлаш масалалари мавжуд.

    Аввалида Вьетнам, Куба, Лаос, Хитой, Шимолий Корея, аксарият аҳолиси мусулмон бўлган давлатлар, шу жумладан, Суданда насронийлик, баҳоий ва бошқа диний озчиликка нисбатан авж олаётган таъқибларга нисбатан қатъийроқ чоралар кўриш мақсади кўзланганди.

    АҚШ Давлат департаменти қошида фоалият кўрсатувчи алоҳида топшириқлар эмиссаридан ташқари, Вашингтон нигоҳидаги ишкал мамлакатларни «қора рўйхат»га киритиш масаласига доир қарорлар АҚШ Конгресси ҳузуридаги Халқаро диний эркинлик комиссиясига келиб тушган шикоят ва ўрганишлар асосидаги тавсиялар пакети билан президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши махсус маслаҳатчиси воқиф қилиниб, ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда қабул қилинади.

    Сем Браунбек Тошкентга 2018 йил сентябрда ташриф буюриб, Ўзбекистон Президенти қабулида бўлган.

    Президент веб-саҳифасида келтирилган маълумотга кўра, Самюэль Браунбек «самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли ўзгаришларни юқори баҳолаши ва қўллаб-қувватлаши»ни таъкидлаган.

    Биринчи президент Ислом Каримов ҳам 2002 йил март ойида АҚШга ташрифи чоғида Браунбек билан учрашган. У Америка сафари хотиралари ҳақида журналистлар билан уюштирган суҳбатида америкалик сенатор «Ўзбекистонга том маънодаги хайрихоҳлиги, бу ажойиб инсон ўзбек делегациясини қабул қилиб, икки соат банд бўлгани, алоқани янада мустаҳкамлаш, зарурият туғилса, янада кўпроқ кўмак беришга бел боғлаганини қайта-қайта таъкидлагани, 60-70 арбоблардан иборат банкетнинг бош меҳмонини уларга таништирган»ини ҳаяжон билан» эслаган.

    Аммо АҚШ Халқаро диний эркинлик комиссияси тавсиясига кўра, мавжуд самимий хайрихоҳликларга қарамасдан, Андижон воқеаларидан сўнг Ўзбекистон 2005 йилдан бошлаб то 2019 йилнинг апрелига қадар диний эркинлик борасида алоҳида хавотирга молик мамлакатлар рўйхати (Countries of Particular Concern)да, 2019 йил апрелдан бошлаб эса махсус назорат рўйхатида ушлаб турилган.

    «Қора рўйхат» таҳлика даражаси бўйича «қизил» ва «сариқ» тоифаларига ажратилиб, алоҳида хавотирга молик мамлакатлар «қизил», махсус назорат остидаги мамлакатлар рўйхатидаги (Special Watch List-SWL) давлатлар эса «сариқ» гуруҳлари бўйича табақалаштирилган.

    АҚШ давлат департаменти котиби Майкл Помпео 2020 йил февралда Тошкентга буюрган сафари натижалари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон томони «инсон ўлчови борасидаги ўзаро англашув даражаси ошгани ҳамда аввал мавжуд бўлган айрим асабга тегувчи онларни икки томонлама муносабатлар кун тартибидан буткул олиб ташлашга келишиб олишганини алоҳида қайд этган».

    2020 йил 7 декабрда Майкл Помпео «сўнгги ўтган йилда ҳукуматлар эришган аҳамиятли, аниқ ривожланишга асосланиб, Судан ва Ўзбекистонни махсус кузатувдаги мамлакатлар рўйхатидан чиқарилганини эълон қилишдан мамнун экани, уларнинг қонун ва амалиётларидаги жасоратли ислоҳотлари бошқа халқлар учун модель сифатида хизмат қилиши» ҳақида чиқиш қилганди. Ушбу тезкор баёнот ўзбек делегациясининг АҚШга қилган шошилинч ташрифидан сўнг бир ой ўтмай билдирилган.

    Америка овозининг ўзбек хизмати мухбири Навбаҳор Имомова Самюэль Браунбек билан 2018 йил октябрда Вашингтонда бўлиб ўтган суҳбатида, ундан АҚШ энди Тошкентга нисбатан ёндашувларида «камроқ калтак, кўпроқ ширмой нон сиёсатини қўллайдими», деган саволига, америкалик дипломат «Ўзбекистон катта салоҳиятга эга, агар мамлакат очилса, ўзгаришлар бўйича олдинги қаторлардан жой олса, ўшанда ҳақиқий ширмой нонларнинг келишини кўрасиз. Биз кўришни истаётган нарса – Ғарб сармоялари. Чунки Ғарб сармоялар билан Ғарб қадриятлари кириб келади. Бизнинг компаниялар, хитойликлардан фарқли ўлароқ, муайян жиддий инсон ҳуқуқлари эътиқодидан келиб чиқиб, буни мезбон ҳукумат талаб қиладими-йўқми, ўз меҳнат одоби низоми асосида фаолият кўрсатади», деб айтган эди.

    Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик йиллик ҳисоботи одатда ҳар йилнинг апрель ойида қабул қилинади. Бугунги кун ҳолатига кўра, АҚШ комиссиясининг Ўзбекистонга доир ҳисобот бўйича ҳали ҳам «сариқ» рўйхатда туриб, Помпео айтган ўзгаришлар ҳисоботда ўз аксини топмаган. Чунончи, унда ўтган йилларда республикада рўй берган ҳолатлар – бесўнақай ўстирилган 100 дан ортиқ кишиларнинг соқолини мажбурий қирдириш ва ўқув юртларига ҳижоблиларнинг дағдаға билан қўймаслик ҳолатлари қайд этилган.

    Умуман олганда, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам махсус назорат рўйхатида, Тожикистон ва Туркманистон эса «қизил» рўйхатдан жой олган. Қирғизистон бу рўйхатда йўқ.

    21.01.2021, 09:40   Изоҳ (0)   32697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2020 йилда озодликдан маҳрум этилганлар сони маълум қилинди

    21.01.2021, 09:25

    Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилди

    21.01.2021, 08:41

    Сергелида 40 ёшли эркакни ярим тунда калтаклаган шахслар қўлга олинди

    21.01.2021, 08:11

    Ўзбекистон ТИВ Қирғизистонга борувчи фуқароларни мамлакатга киришда қўшимча талаблар қўйилгани сабаб огоҳлантирди

    21.01.2021, 07:42

    «Ўзметкомбинат»га янги бошқарув раиси тайинланди

    21.01.2021, 07:12

    «Кўп қаватли уйларда қўшни қўшнисини танимайди» – Шавкат Мирзиёев фарзанд тарбиясида маҳалланинг ўрни ва ажримлар ҳақида

    21.01.2021, 00:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Систит — бу уят эмас!


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:53

    Тарифлар эркинлаштирилиши сабаб ойига 10 минг кВт/соат электр токи ишлатадиган хонадонлар сони камайди — тадқиқот

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:47

    Энергия ўғирлиги: бир ойда давлатга қарийб 95 млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 18:39

    Ҳар бир аёлнинг ёзги гардеробидан ўрин олиши шарт бўлган кийимлар

    Лайфстайл | 2 июн, 18:25

    “Манчестер Сити” ёзда иккита ҳимоячи сотиб олади

    Спорт | 2 июн, 18:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.