Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/8 финалида «Рома» 19 январь, сешанба куни «Специя»ни қабул қилди.

Фото: Twitter

Учрашув аввалида меҳмонлар иккита тўп киритган ҳолда олдинга ўтиб олди. Бунга римликлар биринчи бўлимда Лоренцо Пеллегринининг голи билан жавоб қайтарган бўлса, 73-дақиқада Генрих Мхитарян мувозанатни тиклади.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Қўшимча бўлимлар дебютида «Рома»нинг икки футболчиси кетма-кет қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Сондаги устунликдан унумли фойдаланган «Специя» футболчилари иккита гол урган ҳолда ғалабани ўз томонига оғдирди.

Шу тариқа «Специя» мусобақа чорак финалига йўл олди.

Италия Кубоги

1/8 финал

19 январь, сешанба

«Рома» — «Специя» 2:4

Голлар: 0:1 – 6, пенальти Галабинов, 0:2 – 15 Сапонара, 1:2 – 43, пенальти Пеллегрини, 2:2 – 73 Мхитарян, 2:3 – 107 Верде, 2:4 – 119 Сапонара.

«Рома»: Лопес, Спинаццола (Карсдорп, 69), Кумбула, Манчини, Бруно Перес, Вильяр (Верету, 69), Кристанте (Фузато, 95), Мхитарян (Карлес Перес, 85), Пеллегрини, Педро (Рожер, 95), Майораль (Жеко, 90).

«Специя»: Крапикас, Эрлич, Исмайли, Виняли, Рамос (Dell`Орко, 68), Лео Сена (Риччи, 68), Деёла (Акампора, 80), Сапонара, Мажоре, Агудело (Верде, 59), Галабинов (Пикколи, 68).

Огоҳлантиришилар: Агудело (13), Исмайли (24), Манчини (51), Dell`Орко (90), Пеллегрини (111).

Четлатишлар: Манчини (91), Лопес (92).

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!