• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет ғалабалар, Роналду билан хайрлашиш ва рекорд даражадаги трансфер харажатлари. Зинедин Зиданнинг «Реал»да ўтказган 5 йили

    Бундан 5 йил олдин Зинедин Зидан «Реал» бошқарувини қабул қилиб олганди: 2016 йилнинг 4 январида француз «қироллик клуби» мураббийлар штабида Рафаэл Бенитеснинг ўрнини эгаллаган.

    • Зизу ушбу лавозимни бир неча ойга тарк этганига қарамай, «Реал» тарихидаги сўнгги беш йил ҳеч шубҳасиз «Зидан даври» ҳисобланади.
    • «Реал» сўнгги 12 совринидан 11 тасини айнан Зинедин Зидан бошчилигида қўлга киритган.
    • Зидан «Реал»ни 236 ўйинда бошқарган (157 ғалаба, 46 дуранг, 33 мағлубият, тўплар нисбати: 558:245). Ушбу кўрсаткич бўйича Зинедин афсонавий Висенте дел Боскени ортда қолдирган (у «Реал»ни 233 учрашувда майдонга бошлаб тушган) ва клуб тарихида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан олдинда фақат 595 учрашувда мадридликларга устозлик қилган Мигел Мунёс бормоқда.
    • «Қаймоқранглилар» Зидан бошчилигидаги ўйинларнинг 67 фоизида ғалаба қозонган.
    • Зизу «Реал»ни олиб чиққан барча 9 финалида ғалабага эришган.
    Қуйида Зиданнинг «Реал»да ушбу беш йилда эришган асосий ютуқларига тўхталиб ўтилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Клуб тарихидаги рекорд трансфер харажатлари – 350+ миллион евро сарфланган

    2019 йилнинг ёзда «қироллик клуби» трансфер бозорида қиролларга хос тарзда пул сарфлади, гарчи кўп сонли қиммат трансферлар ўзини оқламаган бўлса ҳам. Бу, айниқса, жароҳатларга мойил Эден Азарга (тахминларга кўра,115 —160 миллион евро) ва «Айнтрахт»га қайтариб юборилган Лука Йовичга (63 миллион евро) тааллуқлидир. Шунингдек, Эдер Милитао ҳам Рамос ва Варан даражасидан анча йироқ, шунинг учун ҳозирча фақатгина Ферлан Менди асосий таркибдан ўрин олиб келмоқда. Ёш Родриго ҳам ҳали умид қилиш даражасида, акс ҳолда «Реал» шунча пул эвазига анча кучайиб кетиши мумкин эди, аммо бундай бўлмади ва Зидан ҳамон трансфердаги муваффақиятсизликни синалган ва тажрибали футболчилар ёрдамида қоплаб келишга мажбур бўлмоқда.

    Зиданнинг кетиши ва қайтиши

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал»даги «Зидан даври» тенг бўлмаган икки қисмга бўлинган: жамоани 2016 йил бошида бошқарган француз 2017/18 йилги мавсум охиригача бош мураббий бўлиб ишлади ва шундан сўнг у ўз лавозимини ҳақиқий ғолиб сифатида тарк этди. «Қироллик клуби» Зизу бошқарувидаги дастлабки уч мавсумнинг ҳар бирида Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди — ажойиб натижа.

    Зидан ўзини жамоани яна-да кучлироқ қила оладиган одам сифатида кўрмаётганини айтди, аммо аслида кетишга Флорентино Перес билан трансфер сиёсати борасидаги қарашлари қарама-қарши келиб қолганди: президент Криштиану Роналдуни сотиб юборишни талаб қилди ва Гарет Бэйлни асосий юлдузга айлантирмоқчи бўлади. Зидан эса аксинча уэлслик футболчига ишонмайди ва Роналду ҳали сўнгги сўзини айтмаганини таъкидлайди.

    Вақт ҳаммасини кўрсатиб берди, аммо Флорентино Перес хато қилганини тан олишга ва кечирим сўрашга ўзида куч топа олди. У Зиданни мураббийлик курсисига қайтишга кўндирди ва унга чинакам қироллик ваколатларини берди. 2018/19 йилги мавсум «Реал» учун омадсиз кечди, чунки аввал Лопетеги, кейин Солари бошқарувида жамоа ўз ўйинини йўқотиб бўлганди, аммо Зиданнинг 9 ойдан сўнг ўз вазифасига қайтиши клубга янги умидлар бағишлаганди.

    Криштиану Роналду билан хайрлашиш

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Реал»нинг сўнгги беш йиллигидаги энг муҳим ва Зидан бевосита боғлиқ бўлмаган ягона воқеа — Криштиану Роналдунинг сотиб юборилиши бўлган. Аслида Зидан португалияликни сотишга қарши бўлган ва айнан Флорентино Переснинг Роналду билан хайрлашиш қарори французнинг 2017/18 йилги мавсум якунида жамоадан кетишида муҳим рол ўйнаган.

    Роналду «Сантьяго Бернабеу»да 9 мавсум ўтказди, 438 учрашув, 450 гол. Криштиану «Реал» тарихидаги энг сермаҳсул футболчи бўлиб, у билан тўрт марта Чемпионлар Лигасини ютган ва Мадридда бўлган вақтида худди шунча «Олтин тўп»ни қўлга киритган.

    2018 йилнинг ёзида Роналду «Ювентус»га ўтди, Турин клуби португалиялик учун 117 миллион евро тўлади ва тўрт йиллик шартнома имзолади. Италияда ўтган икки ярим мавсумда Роналду «Ювентус» сафида 104 учрашув ўтказди ва 83 та гол урди.

    Ярим ҳимоя марказида Каземиро, Кроос ва Модричдан иборат афсонавий трионинг яратилиши

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳозир ярим ҳимояда «Реал»ни ушбу учликсиз тасаввур қилиш имконсиз, чунки Каземиро, Кроос ва Модрич мадридликларнинг янги ғалабаларига катта ҳисса қўшган. Ушбу трио Зинедин Зидан қўл остида «қаймоқранглилар» ярим ҳимоясида шаклланиб, катта кучга эга бўлди. Гарчи биринчи марта Рафаэл Бенитес қўл остида бразилиялик, германиялик ва хорватияликлар бирга ўйнаган бўлса ҳам, бу ротацияни яхши кўрадиган испаниялик мураббийнинг тажрибаларидан бири эди, холос.

    Зидан келиши билан 4-3-3 схемасини танлади, аммо дастлаб у Кроосни таянч зонасига қўйиб, Модрич ва Искони олдинроқда ўйнатарди. Ижодкорлик даражаси шунчаки аъло даражада эди, ҳар бир ярим ҳимоячи моҳирона узатма бера оларди, аммо қарши ҳужумлар «Реал»нинг нозик нуқтасига айланди, майдон марказида мувозанат етишмасди. Зидан бошчилигида биринчи марта Каземиро, Кроос ва Модрич Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Рома»га қарши ўйинда (2:0) бирга ўйнади. Кейинчалик муҳим учрашувларда Зизу фақат ушбу футболчиларга ишонишни маъқул кўра бошлади ва бу ҳамон давом этмоқда.

    Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет 3 та ғалаба

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Барча кўрсаткичлар бўйича шунчаки ажойиб ютуқ. Чемпионлар Лигаси ташкил этилгандан буён ушбу турнирда ҳеч бир клуб ғолибликни ҳимоя қилолмаган. Зидан ва «Реал» Чемпионлар Лигасида кетма-кет уч мавсум ғалаба қозонди, француз мураббийлик фаолиятини тўлиқ бошлаганидан атиги беш ой ўтибоқ биринчи совринини қўлга киритганди.

    Чемпионлар Лигаси бош соврини йўлида «Реал» «Ювентус», «Бавария», ПСЖ, «Ливерпуль» ва бошқа бир қатор инглиз грандларини мағлубиятга учратди. Ақл бовар қилмас ҳикоя, буюк футболчи мураббийликда ҳам буюк ишларни амалга оширди. Яна қачон шунга ўхшаш воқеа юз берар экан?

    Мавзуга доир:

    • Омад ҳамиша ҳам келавермайди. Зинедин Зиданнинг «Реал»даги «қора» кунлари ҳақида
    • «Менга Зидан ва 10 та тахта беринг, сизга Чемпионлар Лигаси кубогини олиб бераман». Дунё футбол юлдузлари 48 ёшни қарши олган Зинедин Зидан ҳақида
    • Уй, оила, машиналар ва хайриялар. Футбол даҳоси Зинедин Зиданнинг ҳашаматли ҳаёти

    19.01.2021, 23:29   Изоҳ (0)   17729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинедин Зидан Йович, Ҳакими ва Регилоннинг кетиши ҳақида: «Ҳар доимгидек мен айбдорман»

    19.01.2021, 23:18

    Ҳабиб Нурмагомедов UFC’да барча даврларнинг энг яхши жангчиси бўлишга қодир спортчи кимлигини айтди

    19.01.2021, 22:17

    Футбол бўйича клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди

    19.01.2021, 21:05

    Лионель Месси Испания Суперкубоги финалидаги ҳаракати учун қанча муддатга дисквалификация қилингани маълум бўлди

    19.01.2021, 19:27

    Рустам Ашурматов «Кванжу»ни тарк этиб, Жанубий Кореянинг бошқа клубига ўтди

    19.01.2021, 18:00

    Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб 3 йилга футболдан четлатилди

    19.01.2021, 17:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.