Швейцариянинг Сюрих шаҳрида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди.
Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби — «Бавария» ва Либертадорес Кубоги соҳиби («Сантос» ёки «Палмейрас») ўз юришини ярим финалдан бошлайди.
Чорак финал учрашувлари билан танишининг:
- «Тигрес» (Мексика) — «Улсан Ҳюндай» (Жанубий Корея)
- «Ад-Дуҳайл» (Қатар, мезбон) — «Ал-Аҳли» (Миср)
Чорак финаллар 4 февраль куни, ярим финал баҳслари эса 7 ва 8 февраль кунлари бўлиб ўтади. Финал 11 февраль кунига режалаштирилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)