Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 январь куни АҚШда янги президент Жо Байденнинг инаугурацияси бўлиб ўтади. Маросим олдидан Вашингтондаги Миллий хиёбонга 200 мингга яқин Америка байроғи ўрнатилди, деб ёзмоқда Meduza.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Байроқлар коронавирус пандемияси пайтида вафот этган АҚШ аҳолиси, шунингдек, карантин чоралари туфайли инаугурация маросимида иштирок эта олмайдиган ва жонли томоша қилиш имконига эга бўлмаган одамларни ифодалайди.

Байденнинг инаугурация маросимида мингга яқин одам қатнашиши кутилмоқда. Ўтган йилларда эса Конгресс аъзолари орасида ўз сайловчилари учун 200 мингтагача чипта тарқатилганди.

АҚШнинг амалдаги вице-президенти Майк Пенс Жо Байден ва унинг вице-президенти Камала Ҳарриснинг инаугурациясида қатнашади. Трамп эса Байденнинг инаугурация маросимига бормаслигини айтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди