Тошкентнинг Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприк 2 ҳафта давомида таъмирланиши маълум қилинганди. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, таъмирлаш ишларини тезроқ якунлаш мақсадида кўприкнинг бир тарафи автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.
17—14 январь кунлари кўприкнинг 7-сонли (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан «Юнусобод» метро бекати (мўлжал: «Универсам»)гача бўлган оралиқда (икки томонлама йўлнинг бир томони), 14—21 январь кунлари кўприкнинг иккинчи томони таъмирланиши белгиланган эди.
Хабарда кўра, таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, ишларни тезроқ якунлаш мақсадида кўприкнинг 7-сонли Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси йўналишидаги қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун тўлиқ ёпилади.
Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб, тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Тошкентнинг Тахтапул мавзесидаги «танкодром» кўприкнинг тўхтаб қолган таъмири бир ойга қолмай якунланганди.
Изоҳ (0)