«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания Суперкубоги финали доирасида «Атлетик Б»га қарши кечган ўйиндаги (2:3) ҳаракати туфайли иккита ўйинга дисквалификация қилинди.
Шу тариқа аргентиналик футболчи Испания Кубоги доирасидаги «Корнеля» ва Ла Лигадаги «Элче»га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, Месси учрашувнинг қўшимча бўлимлари тугаётган бир вақтда «Атлетик» футболчиси Асер Вильялибренинг бош қисмига қўли билан зарба берганди. Натижада ҳакам Хесус Хил Мансано видеотакрорлардан кейин Леога тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатди.
Аввалроқ агар Мессининг бу ҳаракати агрессив деб баҳоланса, футболчи 4 ўйиндан 12 ўйингача дисквалификация олиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бироқ Мусобақалар ўтказиш қўмитаси Лионелнинг ҳаракатларида агрессивлик кўрмаган.
Эслатиб ўтамиз, Месси «Барселона» сафида илк бор, 753 ўйин деганда биринчи марта қизил карточка олди. Аввалроқ у Аргентина терма жамоаси сафида икки бор майдондан четлатилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)