• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини тезкор сертификациялаш масаласи устида ишланмоқда ва вакцина ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда. ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    «Ҳозирда ушбу вакцинанинг яроқлилиги, хавфсизлиги ва сифати юзасидан лаборатор текширишларни ўтказиш мақсадида Россия Федерациясининг ишлаб чиқарувчиларидан махсус текширув тестлари ва реагентлар сўралган. Ушбу реагентлар ва тестлар келгандан сўнг қисқа муддат ичида текширувлар ўтказилиб, вакцина яроқлилиги ва хавфсизлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилади ва уни республикамизда ишлатиш мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинади», — деган Баҳодир Юсупалиев.

    Унинг билдиришича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси билан «Спутник V» вакцинаси бўйича мунтазам мулоқотлар амалга оширмоқда. Мазкур жамғарманинг масъул ходимлари Ўзбекистонга ташриф буюриб, 100 доза вакцина олиб келган. Ушбу вакцина 20 даража совуқ ҳароратда сақланишни талаб этади. Вакцина 3 мл флаконда 5 дозадан қадоқланган бўлиб, бир нафар фуқарога 0,5 мл миқдорида эмлаш тавсия этилган.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг айтишича, бугунги кунда ушбу вакцинанинг Россияда 12 минг нафар кўнгиллида ўтказилган 3-клиник синов босқичлари натижалари бўйича маълумотлар маҳаллий мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Шунингдек, 25 минг нафар кўнгиллида ўтказилган синовлар натижалари тўғрисида маълумотлар Россия томонидан тақдим этилиши кутилмоқда.

    «Спутник V» вакцинасининг Ўзбекистонга олиб келиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш, тиббиёт ходимларини ўқитиш, вакцинацияни бошлаш тадбирларини ўз ичига қамраб олган йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, уларни ҳамкорликда амалга оширилишини инобатга олган ҳолда имзолаш учун Россияга юборилган.

    Баҳодир Юсупалиев, шунингдек, республикада синов жараёнида бўлган Хитой вакцинаси бўйича ҳам тўхталиб ўтган.

    «Хитойнинг Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасининг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясининг олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида 5000 нафар кўнгилли орасида 3-босқич клиник тадқиқотлари ўтказилмоқда. Юртимизга 8 нафар хитойлик мутахассис ташриф буюришган ва айни пайтда 3133 нафар кўнгиллида вакцинациянинг клиник синовлари амалга оширилган, ножўя таъсирлар кузатилмаган», — деган у.

    Вазир ўринбосарининг маълум қилишича, жараёнлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати қошида иммунизация тадбирлари олиб бориш мақсадида юқори малакали мутахассислардан иборат штаб фаолият кўрсатмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилаётгани ҳақида 2020 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлганди. Бу Президентнинг «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган. Шу мақсадда Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқариш майдони ва халқаро стандартларга жавоб берадиган синов лабораторияси ташкил этилади.

    «Президент хавфсизликнинг учинчи даражасидаги замонавий лаборатория яратиш бўйича топшириқ берди. У ерда илмий ходимлар вакциналарнинг янги турларини яратиши, вирусларнинг янги штаммлари устида ишлаши мумкин бўлади», — деган эди Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон 70 млн доза Россия вакцинасини сотиб олиши маълум бўлди
    • Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинаси келтирилади

    18.01.2021, 16:56   Изоҳ (0)   10843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 80 кишини пандемия шароитида хорижга даволангани жўнатишни ваъда қилиб, қарийб 95 минг долларни қўлга киритган авиакасса раҳбари ушланди

    18.01.2021, 16:23

    Ўзбекистон халқаро хавфсизлик индексида 14 поғона пастлади

    18.01.2021, 16:07

    Косонсойнинг автобусда ёнган 8 ўғлони, хорижга иш излаб кетган омон қолганлар. Ақтўбе фожиасига 3 йил тўлди

    18.01.2021, 15:16

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг меҳнат таътили баҳор фаслига кўчирилди

    18.01.2021, 14:29

    Ўзбекистонга Pfizer ва BioNTech компанияларининг 100 минг доза вакцинаси келтирилади

    18.01.2021, 14:05

    Ватиканнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    18.01.2021, 13:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.