Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида «Тоҳир Шайх» масжидининг янги биноси қурилишини бошлаб берди. Бу ҳақда «Дарё»га Ўзбекистон мусулмонлар идораси Самарқанд вилояти вакиллиги хабар берди.
Таъкидланишича, Пайариқда жойлашган «Тоҳир Шайх» жоме масжиди анча йиллар аввал қурилган бўлиб, бугунги кунга келиб намозхонлар учун торлик қилиб қолган. Шу боис ҳам масжид намозхонлари янги бинога эҳтиёж сезган.
Усмонхон Алимов қурилиш аввалида янги қурилаётган масжид ҳам мўмин-мусулмонлар учун зиё ва ҳидоят тарқатувчи, ёшлар маърифати юксалишида ҳисса қўшадиган даргоҳ бўлишини тилаб, унинг қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган саховатпеша инсонлар ҳаққига дуо ўқиган.
Муфтийга вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов, Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов ва туман имом-хатиби Мансур Абдухолиқовлар ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ (0)