25 декабрь куни катта экранларга чиққан «Мўъжизакор аёл: 1984» фильми бош қаҳрамони Галь Гадот картинани биринчи маротаба томоша қилганида кўзига ёш олганини сўзлаб берди, деб ёзади «Film.ru».
«Кўзимга ёш олган оним ҳақида ҳеч нарса дея олмайман, бундан ташқари, бу бошида содир бўлганди. Олдин ҳеч қачон бу каби нарсани ҳис қилмаганман. Фильмни томоша қилиб, ҳеч қандай сабабсиз актриса, продюсер ва суратга олиш гуруҳининг бирор аъзоси бўлишдан тўхтадим. Бу қадар ҳайратланарли ишларни амалга ошираётган қаҳрамонга термулиб ўтирган исроиллик кичкина қизча эдим. Мен осонликда йиғлайдиган одам эмасман. Мен рекламага қараб, йиғлашга тушадиган аёл эмасман», — дейди актриса.
Шунингдек, Гадот бутун дунёдаги кўплаб инсонларни илҳомлантирган қаҳрамонидан фахрланишини таъкидлаган.
«Аёллар, эркаклар, болалар ва қизларнинг реакциясини кўриш ва эшитиш — бу мен тайёр бўлмаган нарса эди ва бу ажойиб», — дея қўшимча қилади актриса.
«Мўъжизакор аёл: 1984»да бош қаҳрамон фильмнинг биринчи қисмида ҳалок бўлган севгилиси Стивни яна учратади. Шу ондан бошлаб инсонлар тилагини бажо келтирадиган қадимий артефактни қўлга киритган бизнесмен Макс Лорд дунёни вайрон қилишни бошлайди.
Изоҳ (0)