Шарқ яккакураши юлдузи, актёр Жеки Чан атрофдагилар ёрдамисиз юришга қийналгани акс этган видео пайдо бўлди.
Унда «Орзу аждари» (Wish dragon) анимацион фильмининг премьерасига ташриф буюрган 66 яшар актёрнинг ҳамкасблари елкасига қўлини қўйган ҳолда юрганини кўриш мумкин. Афтидан, уни суратга олиш жараёнларидаги эски жароҳатлари безовта қилмоқда. Шунга қарамай, Жеки мухлислари олдига ҳеч нима бўлмагандек, қаддини тик тутиб, юзида табассум билан чиқиб борган.
Актёр карьераси давомида бир қанча жиддий травмаларни бошдан кечирган. Баъзи жароҳатлар ҳаттоки актёр ҳаётига хавф солган.
Масалан, «Armour of God» фильмининг суратга олиш жараёнида боши билан тошга йиқилганида бош суяги ёрилган ва миясига қон қуйилган. «Drunken Master»нинг суратга олиш жараёнида кўзи жароҳатланганидан кейин эса кўр бўлиб қолишига оз қолган. «Project А» фильми эса умуртқа поғонаси шикастланиши ва бурни синишига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)