• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    2021 йилда кутилаётган илмий воқеалар: иқлим ўзгариши, вакциналар, Марс ниҳоят забт этиладими?

    2021 йил кириб келганига ҳам ўн кундан ошди, жаҳон илмий даргоҳларида эса аллақачон тадқиқотларнинг бу йилги қисми бошлаб юборилди. Бизга 2021 йилда ҳам илм-фан қатор янгилик ва ютуқларни тақдим этиши кутилмоқда. Хўш, ушбу йилдан қандай илмий натижалар кутиляпти ва нима воқеалар содир бўлади? Шу ҳақда nature.com нашрида қисқача маълумот берилди. «Дарё» мақолани таржима тариқасида тақдим этади.

    Албатта, юзага келган шароит тақозоси сабаб 2021 йилда ҳам асосий илмий салоҳият COVID-19’га қарши вакцина ва дорилар яратишга йўналтирилади. Қолаверса, долзарб бўлиб турган иқлим ўзгаришлари масаласи асосий йўналишлардан бири бўлади.

    Иқлим ўзгаришлари масаласи

    2021 йил иқлим ўзгаришлари масаласида туб бурилиш йили бўлиши кутилмоқда. АҚШнинг сайланган президенти Жо Байден иқлим ўзгаришлари масаласида мамлакатни яна жаҳонда етакчи мақомга қайтариш ва иқлим ўзгаришларига қарши кураш борасидаги Париж келишувига қайта қўшилишга ваъда берди (Президент Дональд Трамп Қўшма Штатларни келишувдан олиб чиқиб кетган эди, АҚШ 2020 йилги сайловларнинг эртаси куни расман келишувдан чиққан эди).

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иқлим ўзгаришлари масаласидаги асосий йил воқеаси ноябрь ойида Глазгода ўтказиладиган БМТ иқлим конференцияси бўлиши кутилмоқда. Унда турли мамлакатлар, 2015 йилдаги Париж келишувларидан буён илк бора иссиқхона газларининг ташланишини камайтириш борасидаги янги мажбуриятларни қабул қилиши керак. Хитой ва Европа Иттифоқи атмосферага чиқариладиган углерод миқдорини камайтириш борасида 2050–2060 йилларгача мўлжалланган йирик режаларга эга бўлиб, олимлар эндиликда «Жо Байден ҳам АҚШ учун шундай режалар қўя оладими?» деган савол билан қизиқмоқда.

    COVID-19 изқуварлари

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тузилган ишчи гуруҳ 2021 йилнинг январь ойи ичида Хитойда бўлади ва COVID-19 пандемиясининг илк манбасини аниқлашга ҳаракат қилади. Эпидемиолог, вирусолог, жамоат саломатлиги бўйича мутахассис ҳамда ветеринарлардан иборат олимлар гуруҳи 2019 йилда илк бора SARS-CoV-2 коронавируси билан боғлиқ инфекция аниқланган Ухань шаҳрида изланиш олиб боради.

    Текширувнинг бошланғич қисмида гуруҳ COVID-19 аниқланган энг биринчи беморлар ташриф буюрган Хуанан бозоридаги гўшт ва ҳайвон маҳсулотларини текширади. Вирус манбасини аниқлаш учун йиллар керак бўлиши мумкин, лекин экспертлар йил охиригача янги маълумотлар олишга умид қилмоқда.

    Пандемия ва вакциналар

    2020 йилда COVID-19’га қарши қўллашга рухсат этилган илк вакциналар пайдо бўлди. Ушбу янги вакциналарнинг самараси борасида 2021 йилнинг биринчи қисмида тўлиқроқ тасаввур ҳосил бўлиши керак. Айниқса, Американинг Novavax ҳамда Johnson & Johnson фармацевтик компаниялари чиқарган вакциналарнинг III босқич клиник синовлар катта қизиқиш уйғотмоқда.

    Бу вакциналарни Pfizer ва Moderna чиқарган ва ҳозирда III босқич синовларидан ўтиб бўлди, лекин жуда паст ҳарорат сақлаш талаб этиладиган, РНК асосидаги вакциналарни ташиш ва тарқатишдан кўра осонроқ бўлади. Pfizer вакцинасини кечиктириб бўлмас тиббий ёрдам мақсадларида қўллаш учун айрим мамлакатларда аллақачон рухсат берилди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Ўтган йил охирида Novavax Бирлашган Қироллик ва Қўшма Штатларда ўз вакцинасини синаб кўриш учун икки йирик тадқиқотни бошлади ва унинг натижалари 2021 йил бошида эълон қилинади. Компания йилига икки миллиардга яқин вакцина ишлаб чиқариши мумкин. Икки марта юбориладиган Pfizer ва Moderna вакцинасидан фарқли ўлароқ, Johnson & Johnson вакцинаси бир мартада юбориладиган турдаги бўлиб, у ҳам синовдан ўтмоқда.

    Очиқ илмий мақолалар

    Илмий тадқиқотларга ҳомийлик қиладиган бир неча йирик компаниялар томонидан сўнгги икки йил мобайнида ташкиллашга ҳаракат қилинган лойиҳа – очиқ илмий мақолалар лойиҳаси 2021 йилда ва ниҳоят ишга тушади. 20 га яқин йирик ташкилотлар, хусусан, Лондондаги Welcome ташкилот, Сиэтлдаги Миленда ва Билл Гейтслар фонди ҳамда Нидерландиянинг NWO миллий ҳомийлик ташкилоти сингарилар 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб ўзлари ҳомийлик қилган илмий тадқиқотларга оид мақолаларнинг эркин ҳолатда бўлишини ва эълон қилинган заҳотиёқ мутолаа учун текин тарзда очиқ эълон қилинишини талаб қилди.

    Plan S деб ном олган ушбу ташаббус турли илмий журналларга пуллик обуна бўлиш амалиётига чек қўйиши ва илмий мақолаларни исталган одам олиб ўқий оладиган бўлишини таъминлаши мақсад қилинди. Plan S бу борада бир неча нашрларни йўлга солиб бўлди, жумладан, Nature ҳам биринчи марта мақолаларни очиқ тарзда эълон қилмоқда.

    Ўзак ҳужайралар бўйича янги йўриқнома

    Ўзак ҳужайраларга ихтисослашган тадқиқотлар юритувчи олимлар ўзак ҳужайраларни тадқиқ қилиш бўйича Халқаро Жамиятнинг (ISSCR) янги йўриқномалари чиқарилишини сабрсизлик билан кутмоқда. ISSCR бундай йўриқномани сўнгги бор тўрт йил олдин чиқарган эди. Янги йўриқномада «14 кун» қоидасининг истисно қилиниши кутилмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Унга кўра, тадқиқотчилар in vitro олинган одам эмбриони билан ишлашга ҳақли эмас. Янги йўриқномада эса ўзак ҳужайралардан шакллантирилган одам эмбрионига ўхшаш структураларни тадқиқ қилишга рухсат берилиши мумкин. Бу орқали эса олимлар ҳомиладорликнинг эрта босқичларидаги бола тушишига сабаб бўлувчи бир неча касалликларни янада яхшироқ тушунишига имкон беради, деб умид қилмоқда.

    Альцгеймер касаллигига қарши дори борасида янги бурилиш

    АҚШнинг дори воситалари бўйича назорат органлари Альцгеймер хасталигини секинлаштириши айтилаётган илк дори воситасини фойдаланиш учун қабул қилишга рухсат бериши керак. Biogen номли фармацевтика компанияси томонидан ишлаб чиқилган адуканумаб номли препарат кўплаб олимларнинг фикрига кўра, ушбу касалликнинг миядаги триггери деб ҳисобланувчи ёпишқоқ оқсилга бориб туташадиган антитана кўринишида бўлади.

    Препарат ҳақиқатан ҳам самарали таъсир қилаётганлиги ҳақидаги тасдиқлар борасида якдиллик мавжуд эмас. III-босқич клиник синовлари бўйича ўтказилган иккита тадқиқот бир-бирига зид натижа берган ва АҚШ санитар назорат ва озиқ-овқат ҳамда дори воситалари сифатини назорат қилиш Бошқармаси томонидан жалб қилинган мустақил маслаҳат гуруҳининг хулосаларига кўра, препаратни фойдаланиш учун тасдиқланиши мумкин. Альцгеймер касаллигига қарши ҳозиргача ишлаб чиқарилган ва тасдиқланган препаратларнинг барчаси унинг ривожланишининг олдини олмайди, балки, хотира йўқолиши сингари, когнитив симптомларни даволайди холос.

    Марсни забт этиш

    Хитойнинг космик дастурлари борасидаги йирик мақсадлари йўлидаги ҳаракатлари 2021 йилда ҳам давом этади. Хитойнинг Марсга йўллаган зонди февраль ойида қизил сайёрага қўниши режалаштирилди. Tianwen-1 миссияси 13 хил ускуна, шу жумладан, камералар, радарлар ҳамда заррача анализаторлари орқали Марсда сув ва ҳаёт аломатларини қидиради. Миссия муваффақиятли чиқса, бу қизил сайёрани тадқиқ қилиш борасидаги Хитойнинг дастлабки ютуғига айланади ва бу биринчи марта орбитал аппарат, қўниш модули ва марскезарнинг биргаликда Марсга қўнишини уддалангани бўлади.

    Фото: NASA

    Фото: NASA

    Узоқ кутилган телескопнинг коинотга чиқарилиши

    Октябрда анчадан бери кутилаётган космик телескоп – Жеймс Уэбб телескопининг учирилиши кутилмоқда ва уни ишлаб чиққан NASA мутахассислари «энг катта, энг кучли ва мураккаб космик телескоп» деб эътироф этмоқда. Қиймати 8,8 миллиард долларга тенг бўлган Жеймс Уэбб телескопи, 1990 йилдан бери коинотда ишлаб турган ва 1,3 миллиондан зиёд кузатишларни амалга оширган ҳолда астрономия соҳасида инқилоб ясаган Хаббл телескопининг муваффақиятини такрорлашга уриниб кўради.

    Жеймс Уэбб телескопи Хаббл телескопидан кўра кенгроқ тўлқин узунликлари диапазонини қамраб олади ва бу коинот қаърига чуқурроқ назар ташлаш имконини беради.

    Тўлқин эффекти

    Радиоастрономлар пулсланувчи нейтрон юлдузлардан маёқ сифатида фойдаланган тарзда гравитация тўлқинларини тутиш борасидаги янги усулни очиши мумкин. Ушбу пулслардан келаётган сигналларни аниқ синхронлаган ҳолда Европа, Шимолий Америка ҳамда Австралиядан жой олган илмий гуруҳлар, олис галактикалар марказида бир-бирининг атрофида айланаётган ўта массив қора туйнуклар жуфтлиги томонидан чиқарилаётган узун тўлқинли гравитацион мавжланишларни қайд этиши мумкин.

    14.01.2021, 15:10   Изоҳ (0)   25803
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар коронавирусга қарши вакциналар тури тасвирланган видео билан бўлишди

    07.01.2021, 11:25

    Олимлар смартфонлар учун қайта тикланишга қодир материални яратди

    28.12.2020, 13:09

    Мьянмадаги қаҳрабо бўлаги ичидан фанга номаълум гул топилди

    25.12.2020, 11:23

    Олимлар қадимги одамлар совуқдан омон чиқиш учун уйқуга кета олганини аниқлади

    22.12.2020, 16:25

    Олимлар инсонларнинг бахтли бўлиши учун нима зарурлигини маълум қилди

    18.12.2020, 12:59

    Олимлар коронавирусдан соғайганларга янги касалликлар хавф туғдириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    16.12.2020, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.