• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Россияга қарзларимдан қутулиш учун қочиб келганман». Наманганлик муҳожир йигит билан суҳбат

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Бу галги қаҳрамонимиз — бир неча йиллардан буён Россияда ишлаётган йигит.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Шерзод. Ёшим 27 да. Наманганданман. Маълумотим ўрта махсус. Наманган Олимпия спорт заҳиралар коллежини тамомлаганман.

    Тўғрисини айтсам, Россияга муаммолардан, қарзларимдан қутулиш учун қочиб келганман. Аниқроғи, шунга мажбур бўлганман. Келинг, ҳаммасини бошидан батафсил айтиб бераман.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    2015 йил спорт мактабида гандбол бўйича мураббий бўлиб ишга кирдим. Уч йиллик фаолиятим давомида ўнлаб чемпионларни етиштирдим.

    Уч йилдан сўнг сертификатим муддати тугади. Олиш учун 2019 йил қайта имтиҳон топширдим.Одатда 40 та саволдан 21 тасини тўғри топган киши имтиҳондан ўтар эди. Менда эса тўғри жавоблар сони 20 та бўлди ва йиқилдим.

    Тўғри, пул бериб ўтсам бўларди, лекин ўша пайтда на менда, на уйимизда пул йўқ эди. Хуллас, имтиҳондан ўтолмаганимдан сўнг ишдан бўшадим. Кўп ўтмай қарзга «Жигули» олиб, таксичилик қила бошладим.

    YouTube’дан Президентнинг тадбиркорларга шароит яратиш ҳақидаги гапларини эшитиб юриб, менда ҳам бизнес бошлаш истаги туғилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қишлоқларда, билсангиз, 60 фоиз аҳолининг уйи эски. Табиийки, электр носозликлари кўп бўлади. Электр тармоқлари мурожаат қилса, улар бирор одам жўнатмайди. Ёки пулга тўғрилаб беришади. Шу муаммони тадбиркорлик йўли билан ҳал қилмоқчи бўлдим. Яъни электр энергиясини таъмирлаш бўйича бизнес-лойиҳа ишлаб чиқдим.

    Ўзимнинг фирмамни очдим. Дастлаб юрист топдим (роса одамига учраган эканман). Уни иш бошқарувчи қилиб олдим. Биргаликда фирма учун жой, ишчи топдик. Ойликларини келишиб, етти киши билан ишимизни бошладик.

    Фирма фаолияти ҳақида гапирадиган бўлсам, масалан, ходимларим сиз билан олти ойга икки томонлама шартнома имзолайди. Сиз шу муддатга 15 000 минг сўм пул тўлов қиласиз. Агар шу муддат давомида электр ҳисоблагичингизнинг ички тарафида бирор муаммо келиб чиқса, бизга қўнғироқ қилиб манзилингизни айтсангиз кифоя. Ходимларимиз бир соат ичида етиб бориб, носозликни тўғрилайди.

    Бу қишлоқ аҳолиси учун жуда фойдали таклиф эди. Чунки уйга монтёрни чақириб, бирор нарсани тузаттириш 15 минг сўмдан кўпга тушарди.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Шундай қилиб, ишимиз зўр бошланди. Ходимларим уйма-уй юриб, кўп шартномалар имзолади. Аҳолига хизмат кўрсатишни бошладик. Ишларимиз анча юришиб қолганди. Аммо бироз вақт ўтиб, маҳалла оқсоқоллари ишимизга қаршилик қила бошлади. Гаплашиб кўрдим, бўлмади. Охири вилоят оқсоқоллар кенгаши раисига ёрдам беришини сўраб, мурожаат қилдим. Афсуски, рад жавобини беришди. Ноилож бошқа туман аҳолисига хизмат кўрсатишга ўтдик.

    Ишлар яна юришди. Даромадимиздан ишчиларнинг бир ойлик даромадини тўладим. Мураббийлик пайтимда ҳам кредит олгандим. Уни тўладим.

    Қарзимдан қутулиш учун онамни алдаб, номига кредит олдим

    Кейинроқ худди меникига ўхшаган бир фирма очилганини одамлардан эшитиб қолдим. Майли, «карвон кўп, ризқи бўлак», деб бошида унча эътибор қилмадим. Бироқ кундан кунга тушум пасайиб кетаверди.

    Кейин билсам, иш бошқарувчимни бир йигит «тушум қилманглар, фирма ёпилиб кетади. Кейин мен очаман, ойликларингни баланд қилиб бераман», деб йўлдан ураётган экан. Жаҳлим чиқиб, уни ишдан ҳайдаб юбордим. Ишлар яна ўз ўрнига тушаётган эди, аммо яна бирдан тўхтаб қолди. Ҳатто машинамга бензин тополмай қолдим.

    Ойликларни тўлаш муддати келганди, яна кредитлар. Бошқа чора тополмай, «ўртоқларимга холодильник, телефон, телевизор керак экан. Сиз номингизга олиб беринг, улар ўзлари тўлар экан», деб онамни алдадим. Номига кредит олдим. Техникаларни Чорсуга олиб бориб сотиб юбордим. Сотган пулимга ишчиларнинг ойлиги ва кредитларимни тўладим. Бунинг устига, тоғамдан фирма очиш учун олган 500 доллар пулим ҳам бор эди.

    Қарзларимни узиш учун астойдил ишлай бошладим. Аммо ишларим яна юришмади. Кейинги ойлик тўловларни эса давлат ишида ишлайдиган поччамнинг номига кредит олиб тўладим.

    Бир куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан чақиришди. Борсам, мени алдаб кетган иш бошқарувчим «ойлигимни бермади», деб устимдан арз қилган экан. Ўтган воқеаларни қанча айтиб тушунтирсам ҳам фойдаси бўлмади. Орган ходимлари пулни беришим учун менга етти кун муҳлат қўйди. Хуллас, мажбур бўлиб, яна кредит олиб тўладим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ёрдам бериш учун — 2 миллион 200 минг сўм 

    Ишларим ҳеч юришавермаганидан сўнг ёрдам сўраб, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига бордим. У ердагилар бошида мени жуда яхши кутиб олишди. Дардимни эшитиб, ғоям яхшилигини, албатта, имтиёзли кредит олишга ёрдам беришларини айтишди.

    Роса хурсанд эдим. Кейин билсам, бунинг учун уларга аъзо бўлишим керак экан. Аъзолик бадали эса 2 200 000 сўм.

    Ўзи пулга муҳтож бўлиб турган бўлсам, яна шунча пулни қаердан олардим. Хуллас, аъзо бўлмадим.

    Қарзларимдан қутулиш учун яна давлатдан қарз олдим

    Орадан бир ҳафта ўтиб, яна ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдан телефон бўлди. Бу сафар совуқда ишламайман деб, ўзи кетиб қолган ходимим ойлигимни бермаяпти деб устимдан шикоят қилибди. Энг қизиғи, билсам, ходимимга аризани ёздирган эски иш бошқарувчим экан.

    Менга уч кун вақт беринглар, ойликни бераман дедим. Аммо келишилган вақтгача пул тополмадим. Буёқда Янги йил яқинлашиб қолган, ишчиларнинг ойликларини беришим керак эди. Эртага ишларим юришиб кетса, ҳаммасидан қутуламан деб, яна бир йўлини қилиб, кредит олдим. Қарзларимни тўладим.

    Афсуски, кейинги ойдан маош беролмаганимдан кейин ходимларим ишдан кетди.

    Жонимга қасд қилмоқчи эдим

    Ҳаммаси бирдан келганди. Олган машинамнинг қарзи, бешта кредит, ишчиларнинг ойлигини тезроқ беришим керак эди. Нима қилишимни билмай, жонимга қасд қилмоқчи бўлдим.

    Туш пайти. Дадам ишлари билан чиқиб кетганди. Онам ишда, укам ўқишда эди.

    Уйда ҳеч ким йўқ деб ўйлаб, арқон олиб, молхонага бордим. Ўзимни осмоқчи бўлиб турган пайтим уч яшар ўғлим кўриб, «дада нима тиляпсиз?» деб йиғлаб юборди.

    Арқонни бўйнимдан олиб, боламни юпатдим. Уйга кириб, хотинимга Россияга кетишимни айтдимда, кўчага чиқдим. Синфдошларим Россияга кетиши керак эди. Уларнинг олдига бориб, мени ҳам олиб кетишларини илтимос қилдим. Дўстларим рози бўлди. Шундай қилиб, ота-онамга айтмасдан, хайрлашмасдан уйдан қочиб кетдим.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Қарзларимни тўлаш учун онам ҳатто балдоғигача сотибди

    Россияга борганимдан кейин дадамга телефон қилгани уялдим. Укамга қўнғироқ қилиб, мен энди ишлашимни қарзларимни узмагунча бормаслигимни, индамай кетганим учун ота-онамдан кечирим сўрашини айтдим.

    Тинмай ишлардим. Топган пулимнинг барчасини уйимга жўнатардим. Ора-сира укам билан гаплашиб турардим. У менга уйдаги воқеаларни айтиб турарди.

    Билишимча, қарзларимни деб дадамни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари чақиришибди. Дадам қарзларимни тўлаш учун ҳовлини сотибди. Машинани ҳам сотиб берибди. Барибир пул етмабди. Охири онамнинг зиракларигача сотиб, яна онамнинг номига кредит олишибди. Шу пул билан қарздан қутулишибди.

    Буни эшитганимдан кейин янада қаттиқ ишладим. Бор пулимни уйга жўнатдим. Ҳозир иккита кредитим қолган. Тўрт ой ишласам, улардан ҳам қутуламан.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Баъзида ота-онамни, ўғлимни соғинганда ўйлаб қоламан. Менга қарши чиқмасдан, ташкилотлар қўллаб-қувватлаганида нима бўларди? Ахир ниятим ёмон эмасди-ку? Ишим кўпчилик учун фойдали бўларди.

    Яна фирмамиз бориб, шартнома тузиб, аммо телефон қилганида бормаган аҳоли бор. Уларнинг олдида қаттиқ хижолатдаман.

    Россиядаги ҳаёт ҳақида

    Россияга келганимда бошида Рязанда кўчада асфальт ётқизардим. Меҳнат шароитлари яхши, эрталаб 8:00 дан кечки 17:00 гача ишлардим. Маошим 60 минг рубль (813 доллар) атрофида эди. Аммо дам олишга рухсат йўқ. Бир ойда бир мазам бўлмаяпти деб баҳона қилиб, дам олардим.

    Айни пайтда Краснодар вилояти, Геленжик шаҳридаман. Ишимиз яхши. Ўзимизнинг қишлоқдаги йигитлар билан бетон қуямиз. Ҳар куни 8:00 дан 17:00 гача иш. Кунига 1 500 рублдан (20 доллар атрофида) беришяпти.

    Квартирада бир ўзим тураман. Ойига 4 000 рубль (54 доллар) тўлайман. Еб-ичишим ҳам ўзимнинг ҳисобимдан. Кечки пайт ўзим овқат тайёрлаб ейман, қолганини ишга обедга олиб кетаман.

    Ота-онам бирор марта қилмишларимни юзимга солмаган

    Мусофирчилик менга фарзандим ҳам эмас, аёлим ҳам эмас, энг аввало ота-онамнинг қадрига етишни ўргатди. Ёнларида юрганимда умуман қадрига етмаган эканман. Биласизми, шунча қарзга кириб кетганимда ҳам бирор марта «сен нималар қилдинг?», деб юзимга солишмаган. Аксинча, «майли, ўзимиз тўлаймиз», деб онам тақиб юрган зиракларигача сотиб, қарзимни узишган. Улардан бир умр миннатдорман. Ҳозирги пулимнинг ярмини топганимда эди, бир кун ҳам бу ерда юрмасдим. Бориб ота-онамнинг хизматини қилардим.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Тадбиркорлик пайтимда ҳаммани ўзимга ўхшатиб, ишониб қолганимдан афсусланаман. Кўчадагилар ҳеч қачон дўст бўлолмас экан. Энг яхши дўст ота-онангиз, айниқса дадангиз экан. Афсуски, буни кеч англадим.

    Ўзбекистонга қайтиб, яна тадбиркорликни бошлайман

    Бу ерда юриб, кўп режалар қиляпман. Иншааллоҳ, бир мунча пул йиғиб, ёзда уйга бораман. Биринчи бўлиб, бирор олийгоҳнинг сиртқи бўлимига ўқишга топшираман. Тадбиркорлигимни яна қайтадан бошлайман. Ишларим юришмаган пайтда мени гапирган қўни-қўшнилар, одамлар учун ҳам бор кучим билан интиламан.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    13.01.2021, 17:59   Изоҳ (0)   94505
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг 2 нафар ўринбосари ишдан олинди

    13.01.2021, 17:59

    Молия вазирлиги 2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп молиявий қонунбузилиш ҳолатлари қайси вазирликларда кузатилганини маълум қилди

    13.01.2021, 17:35

    Нурафшонда ҳарбий ва махсус техника ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

    13.01.2021, 16:34

    Қирғизистон фуқароси бошқарувида бўлган Toyota Бектемир пости яқинида Lacetti ва бетон тўсиққа урилди

    13.01.2021, 15:33

    Тошкентда Malibu йўл четида тўхтаб турган 2 та Lacetti’га урилиб, ағдарилиб кетди

    13.01.2021, 14:56

    Ўзбекистонда прокурорларнинг барча иқтисодий суд мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқи бекор қилинди

    13.01.2021, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.