Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Malibu ҳайдовчиси иккита Lacetti’га урилиб, ағдарилиб кетди, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.
Маълумотларга кўра, 13 январь куни соат 10:00 ларда Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасида 2000 йилда туғилган Б.М. бошқарувидаги Malibu ушбу кўчада жойлашган корхона рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган. Автомобиль йўл четида тўхтаб турган иккита Lacetti’га урилиб, ағдарилиб кетган.
Таъкидланишича, ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда бошқарувни йўқотган ЙПХ ходими хизмат Lacetti’сини дарахтга бориб ургани, пойтахтнинг Абдулла Қодирий кўчасида Malibu дарахтга урилиб, ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)