• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Пулни нотўғри нарсага сарфлаймиз, лекин ҳаммаси 100 фоиз шаффоф бўлади ва пулни тўғри нарсага ишлатамиз, аммо 50 фоизи ўғирланади, деган танлов бўлса, иккинчисини танлардим»

    Давлат харидлари бўйича танлов ва тендерлар айрим ҳолларда амалдорларнинг танишлари ва қариндошларига насиб қилаётгани ҳақидаги суриштирувлар бюджет маблағларининг адолатли ва шаффоф тақсимланиши олдида иккинчи даражали масала. Бу ҳақда иқтисодиётчи Беҳзод Ҳошимов «Улар» дастурида қилган чиқишида айтиб ўтди.

    «Умумий қозонда пул бор, шу пулнинг қайсидир бир қисми ўғирланади, деяпмиз. Пул ўғирланмаслиги учун давлат харидлари деган портал бор. Шу портал яхши ишласа, пул ўғирланмайди, деяпмиз. Тўғри, албатта. Лекин айни вазиятда иккинчи ўринга тушиб қолган, лекин аслида биринчи даражали масала — шу пул қандай тақсимланиши ва бу жараённинг шаффоф эмаслиги. Бизда жамият пули қаерга ишлатилиши муҳокама қилинганида биринчи ва иккинчи муқобил таклифлар орасида фикр йўқ», — дейди Беҳзод Ҳошимов.

    «Сиз давлат харид қиладиган кондиционер нархи қанча бўлиши кераклиги ҳақида гапиряпсиз. Тўғри, бу муҳим, 100 долларлик кондиционерни 200 долларга олиш — ўғрилик. Аммо бир жойда чироқлар ёруғида байрам қилиняпти-да, бошқа жойда тўрт киши Янги йилни шам ёқиб, совқотиб кутиб оляпти. Мана шу савол — анча муҳимроқ савол. Лекин бу савол нима учун жамиятда муҳокама қилинмаётганининг сабабини билмайман», — дейди у.

    Ҳошимовнинг фикрича, агар бюджет тақсимоти билан боғлиқ масалалар «бироз эркин муҳокама қила бошланса», Тошкентда қулайликлар оғушида яшаб, маҳалласи янада ободонлаштирилишини хоҳлаётган фуқаро, масалан, Фарғонанинг бир чекка туманидаги аҳоли қишнинг совуқ кунида сувни уйига ташиб келаётганидан хабар топган ва маҳалласини ободонлаштириш ниятини Фарғонадаги қишлоқ шароитларини яхшилаш ҳисобига кечиктириб туришга розилик билдирган бўларди, эҳтимол.

    «Бир жойда шифохонанинг томи йўқ, иккинчи шифохонага эса LED-чироқлар қўйиляпти. Бу LED-чироқларнинг нархини ўрганиш, уни кимнинг қариндоши ўрнатаётганини аниқлаш, албатта, муҳим, эҳтимол, вақтимизни шунга сарфлашга арзийдиган нарсадир. Лекин шахсан мен хоҳлардимки, аввал биринчи масалани ҳал қилиб олайлик. Жамият пулининг тақсимотини тўғрилаб олайлик, шундан кейин қандай сарфланишини гаплашиб оламиз», — дейди у.

    Иқтисодиётчининг қайд этишича, парламентнинг асосий ғояси ҳам шу, қолган ишлари эса — иккиламчи. «Машинангизда кондиционер ишламаётгани унинг ғилдираклари носозлиги олдида бир тийин. Парламентимизнинг асосий вазифаси — бюджетни ҳал қилиш, қолган масалалар ҳам муҳим, лекин биринчи даражали эмас», — деди Ҳошимов. Унинг таъкидлашича, қонун лойиҳаларини барча депутатлар бир овоздан тасдиқлайдиган эмас, балки муҳокама вақтида бир-бири билан баҳслашиб, «бир-бирига стаканлар, креслолар улоқтирадиган» парламентларда «нимадир тақсимланади».

    Мавзуга доир: «Маҳаллий кенгаш бюджетни тасдиқлаб берувчи эмас, балки бюджетни ижрога йўналтирувчи органга айланиши кун талабидир» — Танзила Норбоева

    Парламент иши яхши ривожланган мамлакатларда, Ҳошимовнинг эслатишича, пул тақсимлаш марказлаштирилмаган. «АҚШдаги ихтиёрий шаҳарни пойтахт Вашингтон билан солиштирсангиз,.. энг қишлоғида ҳам, энг марказида ҳам, масалан, кутубхона шароитлари деярли бир хил. Мен яшайдиган шаҳардаги кутубхона 2018 йили АҚШда энг зўр кутубхона деб топилган. Кичкина, 250 минг одам яшайдиган шаҳар. Нима демоқчиман? Нью-Йоркдаги конгрессмен ҳам, Висконсиндаги конгрессмен ҳам жамият пулини тақсимлашда тенг ҳуқуқли... Улар бизнинг талабларимизни қондириш мақсадида, парламентга бориб умумий пулни тақсимлайди», — деди у.

    Беҳзод Ҳошимов ўз фикрини асосларкан, масалан, Россияда давлат харидлари бўйича суриштирувлар кўпдан бери борлиги, лекин Россия биринчи даражали масаладан йилдан йилга узоқлашиб бораётганини эслатиб ўтди.

    «Юзлаб шундай мамлакатлар бор, иккинчи даражали масала анча шаффоф — пул қаерга кетяпти, кондиционер 100 долларга олинганми ёки 200 долларга, кондиционерни сотганларнинг ҳокимга алоқаси борми-йўқми деган масала шаффоф; Украинада бу 25 йилдан бери бор, лекин биринчи даражали масала йўқ. Иккинчи даражали масаладан кўра биринчи даражали масаланинг ҳал бўлиши қийинроқ, лекин биринчисини ҳал қилсак, иккинчиси ҳал бўлиши аниқ», — деди Ҳошимов.

    «Агар сиз менга танлов берсангиз, шундай фискал тизим қиламизки, пулни нотўғри нарсага ишлатамиз-да, лекин ҳаммаси 100 фоиз шаффоф бўлади, десангиз ва иккинчи вариант сифатида, пулни тўғри жойларга ишлатамиз, лекин унинг 50 фоизи ўғирланади, десангиз, мен иккинчи вариант учун имзо чеккан бўлардим. Нега? Чунки биз ҳозир муқобил вариантларни билмаймиз. Ўша гул ёки бошқа нарсанинг иккинчи муқобили нима эди? Кенгашда гулга бир сўм, сувга бир сўм, ботинкага бир сўм деб танланади-ку, ўша танлов муҳимроқ. Ҳозир ботинкага 100 сўм ишлатдинглар, ваҳоланки уни 50 сўмга олса бўларди, дейиляпти. Балки. Лекин ўша 50 сўмга мактабни таъмирлаш тўғрироқ — майли, 100 сўм ажратардик, 50 сўмига розимиз», — дея қўшимча қилди Беҳзод Ҳошимов.

    Мавзуга доир:

    • «Навоийча тендер-2». Вилоятдаги кўплаб қурилиш ишлари амалдорларга алоқадор компаниялар томонидан бажарилгани маълум бўлди
    • «Навоийча тендер». Бир неча млрд сўмлик давлат буюртмаларини тендер буюртмачиси раҳбари оиласига тегишли корхона қўлга киритгани маълум бўлди
    • Андижонда давлат буюртмаларини буюртмачининг ўзига тегишли компаниялар тақсимлаб олгани маълум бўлди
    • Жиззах вилояти ҳокимининг қизига тегишли компания кўчаларга гул экиш бўйича 1,9 млрд сўмлик яна бир тендерни ютиб олгани маълум бўлди
    • «Жиззахча тендерлар-2». Бир неча юз млрд сўмлик лойиҳаларни вилоят ҳокими ўринбосарининг қариндошлари қўлга киритгани маълум бўлди
    • Хоразм вилояти ҳокими ўринбосарининг укасига тегишли компания тендерда 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютгани маълум бўлди

    12.01.2021, 08:01   Изоҳ (0)   24221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент метроси поездлари энг кучли карантин вақтида ҳам ҳаракатдан тўхтамагани маълум қилинди

    12.01.2021, 07:43

    Бухородаги ёнғинда икки нафар фуқаронинг жароҳат олиб шифохонага ётқизилгани айтилганди. Шифохона бош шифокори буни рад этди

    12.01.2021, 07:29

    Банкка кредит сўраб борилганда «ресурс йўқ» деган жавоб берилиши асослими? Марказий банкнинг Қашқадарёдаги масъули жавоб берди

    12.01.2021, 06:56

    Бухорода ер ажратиш эвазига фуқародан 2 минг доллар пора олган ҳокимлик масъули қўлга олинди

    12.01.2021, 06:43

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тиктокерлар ва уларнинг ота-оналарини огоҳлантирди

    12.01.2021, 06:27

    «Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни … тиқдингиз!» – Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбарияти истеъфога чиқиши кераклигини айтди

    12.01.2021, 06:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.