Футбол бўйича Англия Кубогининг 1/32 финалида «Тоттенҳэм» 10 январь, якшанба куни «Марин» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 24-дақиқада Карлос Винисиус меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироз вақт ўтиб лондонликлар 7 дақиқа ичида кетма-кет учта тўп киритишга эришди. Винисиус яна иккита гол урган бўлса, Лукас Моура ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Иккинчи бўлимда Жозе Моуриньо шогирдлари яна битта гол уришга муваффақ бўлди. Захирадан майдонга тушган 16 ёшли Алфи Дивайн якуний ҳисобни ўрнатди — 0:5.
Шу тариқа «Тоттенҳэм» 8-дивизион вакили устидан йирик ғалаба қайд этган ҳолда кейинги босқичга йўл олди.
Англия Кубоги
1/32 финал баҳслари
10 январь, якшанба
«Марин» — «Тоттенҳэм» 0:5
Голлар: 0:1 – 24 Винисиус, 0:2 – 30 Винисиус, 0:3 – 32 Лукас Моура, 0:4 – 37 Винисиус, 0:5 – 60 Дивайн.«Марин»: Пассант, Хьюз (Ҳовард, 46), Майли, Жойс, Рейвен (Шоу, 81), Дивайн (Стрикленд, 75), Ҳмами (Дойл, 67), Соломон-Дэвис, Камминс (Уигнелл, 75), Берриган, Кенни.
«Тоттенҳэм»: Ҳарт, Алдервейрелд (Танганга, 46), Родон, Дэвис (Регилон, 71), Доэрти, Лукас Моура (Кларк, 65), Алли (Бэйл, 65), Сиссоко (Дивайн, 46), Жедсон Фернандеш, Уайт, Винисиус.
Огоҳлантириш: Жойс (78).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)