• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Президент дамда, дрон овга чиқди, қаҳратон қишнинг қилиқлари, «Йил одами» ким?

    Йилнинг биринчи дайжестини тузарканмиз, хаёлдан ўтди. Ҳавонинг совуши совуқ хабарлар кўпайишига тўғри пропорсионал бўлар экан. Акс ҳолда «об-ҳаво шароитининг ноқулай келганлиги сабабли...» деб изоҳланувчи хабарлар қаёқда эди?

    Президент Шавкат Мирзиёев 4 январдан қисқа меҳнат таътилига чиқди. У таътилни Ўзбекистонда ўтказади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг Президент лавозимига киришганидан бери (салкам беш йилда) иккинчи марта меҳнат таътилига чиқишидир. Бундан аввал Президент 2019 йил августида қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Ўшанда бу унинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани айтилганди.

    Айтиш лозимки, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти даврида давлат раҳбари меҳнат таътилига чиққани жамоатчиликка эълон қилинмаган. Ислом Каримов йилда икки марта – ёзда 15 кун ва қишда етти кун мунтазам меҳнат таътили олган. Буни фақат Президент девонидагилар билишарди.

    Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

    Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

     

    Дарвоқе, президент бошқарувига оид яна бир янгилик. 1 январдан Ўзбекистон Президентининг расмий сайти янгиланди. Сайт дизайни бутунлай ўзгарди ва Президент администрациясининг Ижро этувчи аппарати раҳбарлари, маслаҳатчилар, департамент раҳбарлари тўғрисидаги маълумот билан тўлдирилди. Илгари бу маълумот очиқ манбада бўлмаган.

    * * *

    «Танишбилишқурилиш» МЧЖлар ҳақидаги янгиликларимизни давом эттирамиз. Нишонда Навоий вилояти.

    2019 йилнинг 19 мартидан Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясига, яъни вилоятдаги қурилишлар бўйича асосий давлат буюртмачисига Мансуров Баҳодир Пулатович раҳбар этиб тайинланди. Очиқ маълумот асосида ўрганишлар шуни кўрсатдики, Баҳодир Мансуров оиласига тегишли бўлган «Мехрангез Б-2002» МЧЖ бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритган. Булар ичида мактабни реконструкциялаш ва боғчани мукаммал таъмирлаш каби йирик ишлар бор.

    Очиқ маълумотларга кўра, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси Баҳодир Мансуров раҳбарлик қилган даврда бош муҳандис бўлиб ишлаган, 2020 йилнинг июлидан компания директори вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган Турдиев Алишер Баҳромович оиласига тааллуқли компания — «Баҳромбек келажаги» МЧЖ ҳам бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритиб келган. Компания улуши тўлиғича Мавлонов Жавлонбек Абдуҳамидовичга тегишли. «Давлетовуз»нинг маълум қилишича, у Алишер Турдиевнинг куёви — синглисининг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

    «Баҳромбек келажаги» МЧЖ Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан молиялаштирилган Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 24-мактабни реконструкция қилиш (160 ўринли ўқув блоки қуриш) объекти бўйича тендерда (2 миллиард сўмдан ортиқ), Кармана тумани 20-сонли умумтаълим мактабини реконструкция қилиш (180 ўринли ўқув блоки қурилиши) бўйича танловда (1,8 миллиард сўмга яқин), Зарафшон шаҳридаги «Кичик саноат зонаси» ҳудудида сув ва канализация таъминоти учун ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш бўйича танловда (108 миллион сўм) ғолиб бўлган. Бу куёвни навоийчасига сийлаш бўлса ажаб эмас.

    * * *

    Яқингача учириш тақиқланган дронлар энди давлат хизматида. 1 январдан бошлаб Фарғона вилоятида йўл ҳаракати қоидаларига ва жамоат жойларида тиббий ниқоб режимига риоя этилиши устидан дронлар ёрдамида назорат ўрнатилди. Учар аппаратлар йўл чизиқлари ва светофорга риоя қилмаган, меъёридан тез юрган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни ҳамда ниқоб тақмаган ва жамоат тартибини бузган фуқароларни қайд қилади.

    Аммо кузатув камераси, фоторадар, дрон каби назорат ускуналари кўпайгани ва такомиллашгани сари ҳуқуқбузарлар ҳам устамон бўлиб кетяпти. 7 январь куни Жиззахда давлат рақамига «Груз-200» деб ёзиб олган Cobalt тўхтатилди. Ҳайдовчи посбонларга инсон жасадини олиб кетаётганини тушунтирди, бироқ текширилганида салонда жасад йўқлиги, ҳайдовчи рақамини яшириш учун қоғоз ёпиштириб олгани маълум бўлди. Бошқа бир Epica эса давлат рақамига лой чаплаб, фоторадарга кўринмасликка уринган. Ҳар иккала ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

    * * *

    Булдуруқ номли табиат ҳодисаси нам ҳаво таркибидаги сув кристаллашганда содир бўлади. Аввал ҳам Ўзбекистонда булдуруқ тушган ҳолатлар бўлган, аммо охирги ҳафтада мамлакатимиз батамом булдуруққа бурканди.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Булдуруғистонга айланган Ўзбекистон
    Сўнгги кунларда ҳаво шунчалик совудики, ўтган йили ёққан қор эримасдан қолганини кўплаб вилоятлар аҳолиси кузатди. Тошкент вилоятидаги «Туябўғиз» сувомборининг юзаси музлаб қолди. Ҳаво ҳарорати тушиб кетиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилди. «Толлимаржон» ИЭСда 8 январь куни юз берган авария оқибатида Қашқадарё вилоятининг етти тумани ва бир шаҳри электр таъминотидан тўлиқ узилиб қолди.

    Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

    Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

    Қаҳратон совуқ исиниш билан боғлиқ фожиаларни ўзи билан олиб юради. 6 январь куни Қаршида газ портлашидан икки нафар бола ҳалок бўлди. 8 январда Хивадаги хонадонлардан бирида газ портлаб, 15 яшар қизнинг умрига зомин бўлди. Кеча Сирдарё вилоятида ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак ва унинг 26 ёшли турмуш ўртоғи вафот этди.

    «Ўзгидромет» мутахассисларининг айтишича, бундай давомли қаҳратон охирги 10 йилда кузатилмаган. Аммо об-ҳавони мониторинг қилувчилар дам олиш кунидан бошлаб ҳаволар аста-секин илишини башорат қилди.

    * * *

    Ёшлар ишлари агентлиги 2020 йилда оммавий ахборот воситаларида энг фаол ёритилган, тизим фаолиятида очиқлик ва шаффофликни намоён этган, халқ билан ишлашда самарали натижаларга эришган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари ва фаолларни аниқлаб, тақдирлаш маросими ўтказди. Номзодларни саралаш қарийб икки ой давом этиб, сўровнома иштирокчиларидан «Энг намунали ҳудуд», «Энг намунали вазирлик», «Энг кўп ўзгариш қилган ташкилот», «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти» сингари ўнлаб номларни аниқлашда овоз бериш ҳам сўралган. Айтишларича, онлайн сўровномани 2 миллионга яқин иштирокчи кузатган. Энг кўп овоз олган номзодлар кейинги босқичда 50 нафардан зиёд журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан аниқланган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шундай қилиб, «2020 йилнинг энг намунали туман ва шаҳри» Фарғона, «2020 йилнинг энг намунали вазирлиги» Адлия, «2020 йилнинг энг намунали ҳудуди» Самарқанд вилояти, «2020 йилнинг энг намунали давлат ташкилоти» Давлат хизматлари агентлиги, «Йилнинг энг фаол матбуот котиби» ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев, «2020 йилнинг энг фаол жамоат ташкилоти» Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, «2020 йилнинг энг  етакчи партияси» Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «2020 йилнинг энг ижтимоий фаол фуқароси» Ақида Абидовна Махирова (блогер Ақидахоним), «Нефть ва газ соҳасида энг илғор корхона» Eriell Group компанияси, «2020 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими» «Ўзсаноатқурилишбанк», «Йил қаҳрамони» Пандемия даврида ҳалок бўлган шифокорлар, «Йил одами — 2020» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев деб эътироф этилди.

    «Дарё»ни кузатиб боринг. Бизнинг «Дарё» қаҳратон совуқда ҳам музламасдан сизга қайноқ хабарларни тақдим қилишда давом этади.

    10.01.2021, 23:20   Изоҳ (0)   164548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим мактаб ўқувчиларига ўқишни онлайн давом эттиришга рухсат берилди

    10.01.2021, 22:49

    Тошкентдаги 8-сонли автобус йўналишини ёпмасликка, 131-сонли автобус йўналишини эса ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди

    10.01.2021, 22:23

    Видео: Жиззахда қурилаётган кўп қаватли уйнинг қулаш жараёни

    10.01.2021, 20:20

    Андижон шаҳри ичимлик сувисиз қолди. Вилоят ҳокимлиги аҳолидан сув ғамлашни сўради

    10.01.2021, 19:35

    Намангандаги газ-заправкада навбатда турган ҳайдовчилардан бири вафот этди

    10.01.2021, 19:25

    Жиззахда янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

    10.01.2021, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.