Consumer Intelligence Research Partners агентлиги мутахассислари янги iPhone қурилмаларининг АҚШдаги савдолари борасида ўтказган тадқиқотлари натижаси билан бўлишди. Ушбу маълумотлар Apple’нинг энг талабгир смартфонлари рейтингини тузишга ёрдам берди.
Тадқиқот натижаларига кўра, энг талабгир модель янги iPhone 12 линейкасидаги смартфонлар бўлиб чиқди. Эълон қилинган маълумотларда бутун серия iPhone бозорининг 76 фоиз улушини эгаллаши маълум қилинган. Ушбу сериядаги барча қурилмалар деярли бир хил улушга эга бўлганига қарамай, АҚШда асосан iPhone 12 модели кўпроқ сотилган (27 фоиз).
iPhone 12 mini эса у қадар машҳурликка эришмаган — сотилган iPhone’ларнинг 6 фоизини ташкил этмоқда. Мутахассисларнинг тахминича, фойдаланувчилар ишлаб чиқарувчининг бироз арзон смартфонлари, масалан, iPhone ХR, iPhone SE ҳамда iPhone 11 харид қилишни маъқул кўрмоқда.
Изоҳ (0)