Саудия Арабистони ҳукумати халқаро транспортлар қатновини 31 мартдан бошлаб тўлиқ қайта йўлга қўйиш ниятида. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
«Подшоҳлик фуқароларига хорижга чиқиш ва қайтишга рухсат берилади. Халқаро парвозларга ўрнатилган тақиқ тўлиқ ечилади», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган эди.
Мамлакатда коронавирусга қарши вакцинация 17 декабрь куни бошланган. Эмлаш марказлари мамлакатнинг барча вилоятларида очилган. Саудиянинг меросхўр шаҳзодаси, бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ал-Сауд 25 декабрь куни эмланган.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда коронавируснинг янги тури аниқлангани, шу туфайли мамлакатнинг айрим ҳудудларида касаллик тарқалиш суръати тезлашгани ҳақида 14 декабрь куни маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мэтт Хэнкок маълум қилганди. Шу сабабли Саудия Арабистони 21 декабрдан халқаро парвозларни тўхтатиб, қуруқлик ва денгиз чегараларини вақтинчалик ёпганди.
Мавзуга доир: Саудия Арабистонига киришга қўйилган тақиқ бекор қилинди
Изоҳ (0)