Индонезиянинг Sriwijaya Air авиакомпаниясининг Boeing 737-500 самолёти Жакартадан жўнаб кетганидан кейин радарлардан ғойиб бўлди ва катта эҳтимол билан денгизга қулаб тушди, деб хабар берди ТАСС.
Авиакомпания Жакартадан Понтианакка маҳаллий SJ182 рейсини амалга оширган. Bloomberg маълумотларига кўра, самолёт бортида 62 киши бўлган.
CNN хабарига кўра, лайнер Минг ороллар архипелаги ҳудудига қулаган. Ҳалокат содир бўлган тахминий жойга учта қидирув-қутқарув кемаси юборилган. Маълумотларга кўра, сувдан алюминий бўлаклари топилган, аммо бу 182-рейснинг қолдиқлари экани аниқ эмас.
https://twitter.com/CNNIndonesia/status/1347881748755976194
Flightradar24 хабарига кўра, Жакартадан жўнаб кетганидан тўрт дақиқа ўтгач, лайнер бир дақиқадан камроқ вақт ичида уч километр баландликдан қулаган.
Изоҳ (0)