Transfermarkt портали кучли бешлик лигалари футболчилари орасида 2020 йилда пенальтидан энг кўп гол урганлар рейтингини эълон қилди.
Биринчи ўрин «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тегишли бўлди. Португалиялик футболчи йил давомида 17 марта пенальтини аниқ ижро этди.
Иккинчи ўриндан «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш (15) жой олган бўлса, кучли учликни «Лацио» форварди Чиро Иммобиле (14) якунлаб берди
Қуйида тўлиқ рўйхат билан танишинг:
1. Криштиану Роналду («Ювентус») – 17 та пенальтидан урилган гол;
2. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») – 15;
3. Чиро Иммобиле («Лацио») – 14;
4. Ромелу Лукаку («Интер») – 10;
5-9. Андрей Крамарич («Ҳоффенҳайм») – 9;
5-9. Жордан Верету («Рома») – 9;
5-9. Неймар (ПСЖ) – 9;
5-9. Лукас Окампос («Севилья») – 9;
5-9. Лионель Месси («Барселона») – 9;
10. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 8.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)