Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Италиянинг «Женоа» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов январдаги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Tuttosport нашри хабарига Шомуродовнинг хизматларига Туриннинг «Ювентус»идан жиддий қизиқиш мавжуд. Туринликлар Шомуродовга Альваро Моратанинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
«Ювентус» Моратани 2020/21 йилги мавсум сўнгига қадар Мадриднинг «Атлетико»сидан ижарага олган. Испаниялик футболчи ҳозирда «кекса синьора» сафида барқарор ўйин намойиш эта олмаяпти. Шу боисдан «Ювентус» унинг ўрнига ўзбекистонлик ҳужумчи вариатни маъқул кўраётган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Женоа» Элдор Шомуродов трансферини 2020 йил 4 октябрида эълон қилган. Генуяликлар ҳужумчи учун «Ростов»га бонуслар билан бирга ҳисоблаганда 9 миллион евро тўлаши айтилганди.
Ўзбекистонлик форвард «Женоа» сафида ҳозирга қадар 11 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Элдор Шомуродовнинг «Женоа» сафидаги 2 та голи ва 2 та голли узатмаси битта видеода — кўриш.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)