«Реал» ҳужумчиси Эден Азар фаолиятини яна қанча вақт давом эттириши борасидаги саволга жавоб берди.
«Кўрамиз, танам мени ўз ҳолимга қўярмикан. Агар жароҳатлар давом этадиган бўлса, мен 35 ёшгача ўйнамайман.
Завқ олиш керак. Ёшинг ўтган сари янада кўпроқ завқланиш керак, тўғрими? Бу айнан менга керакли жиҳат. Мен ҳар доим футболда бўламан, бироқ балки, бу профессионал даражада бўлмас», — дейди Азар.
Азар 2019 йилнинг ёзида «Челси»дан «Реал» сафига ўтганди. Мадридликлар билан амалдаги шартномаси тугаган вақтда Эден 33 ёшдан ошган бўлади.
Бельгиялик футболчи жорий мавсум Ла Лигада 5 та ўйин ўтказиб, битта голга муаллиф бўлди. 2019/20 йилги мавсумда у Primeрада 16 учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва 6 та самарали узатма амалга оширганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)