• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу оммавий эмлаш эмас, ундан аввалги тадқиқот». Инновацион ривожланиш вазири Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина синови қандай кетаётгани ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистонда 2020 йил ноябрида Хитой Фанлар академиясининг Микробиология институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг 3-босқич синовлари бошланган эди. Хитойнинг Chongqing Zhifei Biological компанияси 5 мингга яқин кўнгиллида синаш учун етарли вакцина тақдим этган. Вакцина олганлар орасида, жумладан, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг оила аъзолари ҳам бор. Вазир «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда вакцина синови қандай кечаётгани ҳақидаги саволларга жавоб берди.

    Иброҳим Абдураҳмонов.

    Иброҳим Абдураҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    — Хитойдан келтирилган 5 мингта рекомбинант вакцинанинг ҳалигача ҳатто ярми ҳам қилинмаганини қандай изоҳлайсиз? Эмланиш истагидаги кўнгиллилар сони озми ёки бошқа омиллар таъсир қиляптими?— Бунинг, албатта, ўзига хос сабаблари бор. Аввало, COVID-19’га қарши эмлаш бўйича бизда тажриба йўқлиги туфайли тайёргарлик жараёнига маълум вақт кетди. Клиник синовлар ўтказиладиган хоналарни барча зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда кўнгиллиларни қабул қилиш, тиббий кўрикларни амалга ошриш ишлари ҳам вақт талаб қиладиган жараён. Вакцина олиш истагидаги фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, уларнинг касаллик тарихи, психологик ҳолати ўрганиляпти. Мурожаат қилаётган кўнгиллилар биринчи куни тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан коронавирусга тест олиняпти, антитаналари текширилмоқда. Иккинчи куни эса улар эмланяпти. Биз оммавий эмлаш жараёнини ўтказаётганимиз йўқ – бу илмий тадқиқот жараёни бўлгани боис ҳам жараён аниқликни талаб этади. Клиник синовлар аввалида бир ёки икки нафар фуқарони эмлаган бўлсак, бугунги кунда улар сони анча ошди.

    Кўнгиллилар билан суҳбат чоғида фуқаролардан тиббий ҳолатлари тўғрисида маълумот олинади, хусусан, аввал COVID-19 касаллигига чалинган-чалинмагани сўралади — коронавирус билан оғриган кишиларда синов ўтказилмайди, тиббиёт ходимлари эса уларга вакцинанинг хусусиятлари, эмлаш жараёни ҳақида батафсил тушунтиришлар беради. Мана шу суҳбат жараёнининг ўзида тахминан 10 фоиз кўнгилли эмлашдан воз кечиши кузатилмоқда ёки тиббий кўрсатмаларга кўра уларнинг вакцина олиши рад этилмоқда. Бу табиий ҳолат. Суҳбатдан ўтган мурожаатчилардан қон таҳлили олинади. Шу босқичда қон таҳлили топширганларнинг тахминан 30 фоизининг организмида коронавирусга қарши антитаналар борлиги аниқланмоқда. Булар коронавирусни ўзи билмаган ҳолатда аломатларсиз енгиб ўтган ҳисобланади. Улар соғлом бўлишига қарамай, эмланишга жалб қилинмаяпти. Чунки бу вакцинанинг самарасини текширишга халал берувчи омил ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрикдан ўтиб, вакцина олишга лойиқ, деб топилган фуқароларга қайта ўйлаб кўришлари учун бир кун имконият беряпмиз, уларни эмланишга ҳеч ким мажбур қилмайди. Ҳозиргача 10 фоиз кўнгилли иккиланган ҳолда эмланишдан воз кечди.

    Рақамларга тўхталадиган бўлсам, 18 декабрдан 6 январгача 3 минг нафар фуқаро кўрикдан ўтказилди. Аммо юқорида санаб ўтилган турли сабаблар туфайли 1 270 нафар одамни эмлашга эришилди. Уларнинг ҳеч бирида шубҳали касалликлар йўқ, барча кўнгиллилар ўз хоҳиш ва розиликлари билан тадқиқот шартномасига имзо қўйиб, эмланди.

    — 5 мингта вакцина бўйича эмлаш жараёнини якунлаш қачонга мўлжалланган?— Тадқиқот босқичма-босқич якунланади. Январь ойи охиригача биринчи доза берилса, бир ойдан кейин худди шу кўнгиллилар иккинчи дозани олади. Учинчи ой учинчи доза берилади. Ҳар бир босқич олдидан уларнинг антитаналари, албатта, текширилади. Шу боис кўнгиллилар билан шартнома тузиларкан, тадқиқот давомида уч марта эмлаш учун ва бир йил давомида деярли ҳар ой тиббий кўрикдан ўтишга келишларига келишилади. Юқорида айтганимдек, бу оммавий эмлаш жараёни эмас, бу оммавий эмлаш жараёнидан аввал амалга ошириладиган пухта ишланган илмий тадқиқотдир. Айнан мана шу тадқиқот натижалари оммавий эмлаш бўйича қарор қабул қилинишига замин яратади.

    — Кўнгиллилар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, қайси вилоятлардан кўп мурожаат тушмоқда?— Бу илмий тадқиқот бўлгани туфайли Тошкент шаҳри ҳудудидаги кўнгиллилар эмланмоқда. Вилоятларда ёки чекка ҳудудларда яшовчи кўнгиллилар текшириш жараёнига вақтида етиб келмаса, улар тадқиқотдан чиқиб кетишига тўғри келади. Бизнинг мақсад 5 минг нафар одамни эмлаш. Агар уларнинг ҳаммаси текширув жараёнларида тўлиқ қатнашмаса, бизнинг статистикага таъсир қилади, тадқиқот талаблари бузилади. Натижада тадқиқот самарадорлигини кўролмай қоламиз. Айни пайтда вакцина олиш истагида мурожаат қилаётганлар кўпчиликни ташкил этмоқда. Пойтахтдаги ўнлаб катта-катта ташкилотларнинг ходимлари ҳам кўнгиллилар сифатида эмланяпти. Шуни қайд этиш керакки, 5 минг нафар одамни эмлаш учун салкам 12 минг нафар кўнгиллини текширувдан ўтказиш талаб этилади. Негаки юқорида айтганимдек, мурожаатчиларнинг бир қисми турли сабаблар билан вакцинациядан четлатилади ёки буни ўзлари рад этади.

    — Кўнгиллилар орасида кексалар ҳам борми?— Кўпинча 18—55 ёш оралиғидаги юртдошларимиз мурожаат қиляпти. Кексалар ўрта ёшлиларга нисбатан камроқ. Суҳбат ёки тиббий текширув вақтида нуронийларнинг аксариятида сурункали касалликлар борлиги маълум бўляпти. Вакцина олаётганларнинг асосий қисми 29—40 ёшлилар. Эмланганлар орасида 56—58 ёшдагилар ҳам бор. Таҳлилларга кўра, вакцина олиш истагини билдираётганларнинг кўпчилиги эркаклар.

    — Эмлаш жараёнига хитойлик мутахассислар ҳам жалб қилинганми?— Жараёнда Хитойдан келган 8 нафар мутахассисдан ташқари, 50 нафарга яқин ўзбекистонлик шифокорлар ҳам иштирок этмоқда. Кўнгиллиларни кўрикдан ўтказиш жараёни вазирлигимиз биносида ўтказилаётган бўлса, эмлаш ишлари эса учта поликлиникада бўлиб ўтмоқда. Учала поликлиника ҳам эрталабдан кечгача фаолият юритяпти.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнигача аҳолининг 60 фоизи коронавирусга қарши эмланади
    • ССВ: «Хитой вакцинасининг натижалари ижобий, ҳеч қандай асоратлари бўлгани йўқ»

    08.01.2021, 08:09   Изоҳ (0)   12183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Халқ банки»га янги раис ўринбосари тайинланди

    08.01.2021, 07:57

    Ўзбекистондаги аномал совуқ яна қанча вақт давом этиши маълум қилинди

    08.01.2021, 07:49

    Фарғонада дронлар ёрдамида аниқланган қоидабузарларга жарима қўллаш бошланди

    08.01.2021, 07:43

    Ўзбекистонда 2021 йил январидагидек қаҳратон сўнгги 10 йилда биринчи марта кузатилмоқда

    08.01.2021, 07:40

    Ургутнинг Тожикистон билан чегарадош қисмида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости экспорт-импорт юклари ҳаракати учун очилди

    08.01.2021, 06:56

    Ўзбекистон яна битта Boeing-787-8 самолётини харид қилади

    08.01.2021, 06:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Систит — бу уят эмас!


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дания пенсия ёшини ошириб, дунёда рекорд ўрнатди

    Дунё | 2 июн, 11:53

    Нобуд бўлган ҳомила, зўравон эр ва мудҳиш касаллик: “Менинг гўзал энагам” — Анастасия Заворотнюк ҳаётидаги фожиалар ҳақида

    Лайфстайл | 2 июн, 11:47

    Ҳиндистонда антибиотик танқислиги сабабли касалликлар кескин кўпайди

    Дунё | 2 июн, 11:39

    УЕФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди (топ-10)

    Спорт | 2 июн, 11:38

    Буюк Британия 12 та атом сувости кемасини қуради

    Дунё | 2 июн, 11:14

    Ўзбекистонда 3 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.